
Савдо фақатгина маҳсулот сотиш эмас, балки ғояларни ўтказиш, одамлар билан келишиш ва ҳаётда хоҳлаган нарсангизга эришиш санъатидир!
МКБАНКда яна бир китоб мутолааси бўйича “Китоб ўқиш соати” Бошқарув раиси ўринбосари Содир Мелибоев ва банк ёшлари билан ташкил этилди.
Челленж учун америкалик машҳур миллиардер, бизнес соҳасидаги бестселлер китоблар муаллифи Грант Кардоннинг “Савдо санъати. Бизнес ва ҳаётда мақсадларингизга эришиш йўли” асари танланди.
Бошқарув раиси ўринбосари Содир Мелибоев тадбирнинг муҳимлиги, мақсади ҳақида гапирар экан, ёшларга китоб ўқиш бўйича ўз тавсияларини ҳам бериб ўтди.
Шундан сўнг ходимларнинг асардан олган таассуротлари, савдо санъатида муҳаббат ва ишончнинг ўрни муҳокама қилинди.
Энг муҳими, муаллифнинг асарлари китобхонларга сотув стратегиялари, шахсий ўсиш ва 10Х қоидаларини ўргатиши, Кардон китоблари фақат ўқиш учун эмас, балки уларни ҳаётга татбиқ этиш учун ёзилгани қайд этилди.

“Китоб ўқиш соати”да ғолиблар китоб юзасидан тузилган 15 та тестни ишлаш ва эссе ёзиш орқали аниқланди ҳамда эсдалик совғалар билан тақдирланишди.

МКБАНК - Биргаликда китоб ўқиймиз!
Банк Ахборот хизмати



















