Шрифт ўлчами:
A A A
Масштаб:
A A A A
Ранг: C C
Расмлар: Ёқиш Ўчириш
Сайтнинг тўлиқ версияси
Сотиб олиш
11800
Сотиш
11870
Валюта айирбошлаш пунктидаги курс
ВалютаСотиб олишСотишЎзб МБ
USD
11800
11870
11839.59
EUR
13000
14000
13569.35
RUB
140
140.42
GBP
15600
16600
15803.48
CHF
14200
15200
14342.33
JPY
50
100
75.01
Курс 18.09.2026 16:00:00 ҳолатига амал қилади
1285, +998 55 503-63-63
Ягона телефон-маркази
Иш тартиби: Ду-Жу 08:00-20:00
Ишонч телефони
Иш тартиби: Ду-Жу 09:00-18:00
Коррупцияга қарши назорат департаменти ишонч рақами
(Ички рақам: 1265)
Иш тартиби: Ду-Жу 09:00-18:00
МЕНИНГ БАНКИМ
Mavrid

«КОРРУПЦИЯГА ҚАРШИ КУРАШНИ БОШҚАРИШ ТИЗИМИ» ХАЛҚАРО СEРТИФИКАТИ ҚЎЛГА КИРИТИЛДИ

...
Янгилаш: ...
Image
«КОРРУПЦИЯГА ҚАРШИ КУРАШНИ БОШҚАРИШ ТИЗИМИ» ХАЛҚАРО СEРТИФИКАТИ ҚЎЛГА КИРИТИЛДИ

Микрокредитбанкда коррупцияга қарши курашиш халқаро стандартларини жорий этиш мақсадида масъул халқаро консулътантлар ҳамда сертификатлаштирувчи ташкилотлар билан банкнинг коррупцияга қарши курашиш тизими ва халқаро стандартлар талабларига мувофиқлигини ҳар томонлама ўрганиш натижаларига асосан ИСО 37001:2016 «Коррупцияга қарши курашни бошқариш тизими» халқаро сертификати қўлга киритилди.

8.png

Бугун мазкур халқаро сертификатни топшириш учун банк Бош офисида тадбир ташкил этилди. Унда "CERT INTERNATIONAL”  ташкилоти ИСО бўйича масъул аудитори Риад Ибрагимов ҳамда Коррупцияга қарши курашиш агентлиги масъул ходими Сардор Мамановлар ҳам иштирок этди.

Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 6 июлдаги «Коррупцияга қарши курашиш фаолиятини самарали ташкил этишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига асосан Микрокредитбанк тизимида ҳам Коррупцияга қарши назорат департаменти ташкил этилган.

Мазкур департамент томонидан банк тизимида коррупциянинг олдини олишга қаратилган барча зарурий чораларни кўришга қаратилган кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, коррупцияга қарши ички назорат тузилмалари ташкил этилиб, уларнинг ваколат ва ҳуқуқлари, шунингдек, банкнинг бошқа бўлинмалари билан биргаликдаги ҳамкорлиги ички меъёрий ҳужжатлар билан аниқ белгилаб қўйилган.

Бундан ташқари мавжуд бўш иш ўринларига номзодларни очиқ танлов асосида ишга қабул қилиш амалиёти жорий этилди, банк эҳтиёжлари учун харидларни шаффоф тизим орқали амалга ошириш, ушбу жараёнда коррупциявий хатарларни аниқлаш ва бартараф этиш амалиётлари жорий қилинди.

Таъкидлаш керакки, банк фаолиятида коррупция ҳолатларининг юзага келиш эҳтимоли юқори бўлган кредитлаш амалиётларида, аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига кўрсатилаётган банк хизматларини рақамлаштириш орқали инсон омилини камайтириш энг устувор вазифа қилиб белгиланган.

Йўқоридаги ишларимизнинг самараси улароқ Коррупцияга қарши курашиш агентлиги маълумотларига кўра, «Микрокредитбанк» АТБ 95 та давлат ташкилоти орасида коррупцияга қарши курашиш ишларининг самарадорлигини баҳолаш рейтинг натижаларига асосан 84 балл билан яшил рейтингда яхши кўрсаткичга эга бўлди.

Маълумот ўрнида шуни айтиб ўтиш жоизки, ходимларни малакасини ошириш ва уларга коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакиллантириш учун Банкнинг коррупцияга қарши курашиш тизимига халқаро стандартларни жорий қилиш мақсадида,
89 нафар банк ходимлари халқаро тренинг марказида ИСО 37001:2016 «Коррупцияга қарши курашни бошқариш тизими — талаблар ва қўллаш бўйича кўрсатмалар бўйича оъқитилди ва улар халқаро сертификатларга эга боълишди.

Банк тизимида коррупцияга қарши курашиш йоъналишида эътиборга молик ишлардан бири, мижозларга хизмат коърсатишда очиқлик ва шаффофликни таъминлаш, бу борада жамоатчилик билан самарали алоқани йоълга қоъйиш мақсадида 4 та алоқа канали ташкил этилган.

Дарҳақиқат, коррупция жамият учун катта ҳавф, шунинг учун ҳам юртимизда бу иллатга қарши тизимли кураш олиб борилмоқда. Микрокредитбанк тизимида меҳнат қилаётган ҳар бир ходимга ҳам коррупциянинг оқибатлари ҳақида мунтазам тарғибот-тавшиқот ишлари олиб борилмоқда.


Банк ахборот хизмати





Яна кўринг

17 сентябр 2026

Арнасойда аҳоли даромадини оширишга қаратилган лойиҳалар кенгайтирилмоқда

Йил якунига қадар 1 000 та хонадонда 3 000 бош наслли чорва моллари етиштириш режалаштирилган.
14 сентябр 2026

Китоб ўқиш соати: асар ва тафаккур уйғунлиги

Тадбирнинг яна бир қизиқарли жиҳати — иштирокчиларнинг ўзларини таъсирлантирган, уларда чуқур таассурот қолдирган парчаларни ўқиб беришлари бўлди.

14 сентябр 2026

МУРОЖААТЛАР ОРТИДА ИНСОН МАНФААТЛАРИ БОР

Мурожаатларнинг 3 057 таси белгиланган муддатидан олдин, 404 дан ортиқ мурожаат белгиланган муддатда кўриб чиқилди
Омонат очиш — осон!
MAVRID иловасини ҳозироқ юклаб олинг.
Mavrid иловасини сизга қулай бўлган сервис орқали ўрнатинг:
Омонат очиш — осон!
Омонат очиш — осон!
Бепул ўтказмалар
5 миллион сўмгача бўлган ўтказмалар — тўлиқ бепул!
Mavrid иловасини сизга қулай бўлган сервис орқали ўрнатинг:
Бепул ўтказмалар
Бепул ўтказмалар
Онлайн Микрокарз "Оммабоп"
Тез ва осон! MAVRID иловасини ҳозироқ юклаб олинг.
Mavrid иловасини сизга қулай бўлган сервис орқали ўрнатинг:
Онлайн Микрокарз "Оммабоп"
Онлайн Микрокарз "Оммабоп"
Онлайн таълим кредити
Ўқишни кечиктирманг — ҳозироқ бошланг.
Mavrid иловасини сизга қулай бўлган сервис орқали ўрнатинг:
Онлайн таълим кредити
Онлайн таълим кредити
Виртуал карталар
Виртуал карталар MAVRID иловасида. Телефонингиз — ҳамёнингиз.
Mavrid иловасини сизга қулай бўлган сервис орқали ўрнатинг:
Виртуал карталар
Виртуал карталар
Асосий Харита бўйича
Биз билан боғланиш
Ягона телефон-маркази
Иш тартиби: Ду-Жу 08:00-20:00
Ишонч телефони
Иш тартиби: Ду-Жу 09:00-18:00
Барча алоқалар
Коррупцияга қарши назорат департаменти ишонч рақами
(Ички рақам: 1265)
Иш тартиби: Ду-Жу 09:00-18:00
Мобил илова
Мобил илова

Иловаси ёрдамида барча банк хизматларидан 24/7 фойдаланинг — уйдан чиқмасдан, тез, қулай ва ишончли тарзда!

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босингPowered by X