Шрифт ўлчами:
A A A
Масштаб:
A A A A
Ранг: C C
Расмлар: Ёқиш Ўчириш
Сайтнинг тўлиқ версияси
Сотиб олиш
11780
Сотиш
11875
Валюта айирбошлаш пунктидаги курс
ВалютаСотиб олишСотишЎзб МБ
USD
11780
11875
11818.07
EUR
13000
14000
13788.14
RUB
143
141.69
GBP
15600
16600
16118.67
CHF
14200
15200
14733.91
JPY
50
100
74.3
Курс 25.08.2026 09:00:00 ҳолатига амал қилади
1285, +998 55 503-63-63
Ягона телефон-маркази
Иш тартиби: Ду-Жу 08:00-20:00
Ишонч телефони
Иш тартиби: Ду-Жу 09:00-18:00
Коррупцияга қарши назорат департаменти ишонч рақами
(Ички рақам: 1265)
Иш тартиби: Ду-Жу 09:00-18:00
МЕНИНГ БАНКИМ
Mavrid

“Микрокредитбанк” АТБ Кузатув кенгаши акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши бўлиб ўтади

338
Янгилаш: 14 ноябр 2022, 17:38
Image
“Микрокредитбанк” АТБ Кузатув кенгаши акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши бўлиб ўтади

ҲУРМАТЛИ АКЦИЯДОРЛАР!

“Микрокредитбанк” акциядорлик-тижорат банки Кузатув кенгаши акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши 2022 йил 6 декабрь куни, соат 11:00 дан бошлаб, Тошкент шаҳри, Лутфий кўчаси, 14-уй манзилида жойлашган “Микрокредитбанк” АТБ мажлислар залида ўтказилишини маълум қилади.

Йиғилиш кун тартиби:
1. “Микрокредитбанк” акциядорлик-тижорат банки Акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши регламентини тасдиқлаш.
2. “Микрокредитбанк” акциядорлик-тижорат банкининг “Кузатув кенгаши тўғрисида”ги, “Бошқаруви тўғрисида”ги ҳамда “Кузатув кенгаши аъзоларига ҳақ ва компенсациялар тўлаш тартиби тўғрисида”ги Низомларига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш.
3. “Микрокредитбанк” акциядорлик-тижорат банкининг 2022-2023 йиллар фаолияти якуни юзасидан мажбурий аудиторлик текшируви ўтказиш, аудиторлик ташкилоти ва унинг хизматларига тўланадиган энг кўп ҳақ миқдори чегарасини белгилаш, шунингдек, у билан шартнома тузиш.

“Микрокредитбанк” АТБ Кузатув кенгашининг 2022 йил 7 ноябрь кунги мажлиси қарорига асосан, акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишида иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлган акциядорлар реестри 2022 йил 30 ноябрь куни ҳолатига ҳамда умумий йиғилиш ўтказилиши ҳақида акциядорларга хабар қилиш учун акциядорлар реестри 2022 йил 7 ноябрь куни ҳолатига тузилади.

Акциядорларни рўйхатга олиш 2022 йил 6 декабрь куни соат 10:00 дан 10:50 гача давом этади.

Акциядорлар умумий йиғилишда шахсини тасдиқловчи ҳужжат ва ёзма шаклда тузилган ишончнома асосида қатнашади, юридик шахс номидан берилган ишончнома қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда, жисмоний шахс номидан берилган ишончнома нотариал тасдиқланган бўлиши керак.

Акциядорларнинг умумий йиғилиши видеоконференц-алоқа тарзида ўтказилса, бу ҳақда қўшимча маълумот берилади.

Йиғилиш ўтказиш бўйича қўшимча ахборот, унда кўриладиган масалаларнинг ҳужжатлари билан юқоридаги манзилга ва қуйидаги телефон рақамларига мурожаат қилиш ҳамда банкнинг корпоратив веб-сайти (www.mikrokreditbank.uz) орқали танишиш мумкин.

Тел: 998 (71) 202-99-99 (1316, 1317)

Банк Кузатув кенгаши




Яна кўринг

18 август 2026

МКБАНК раҳбарияти “Долзарб 40 кунлик” доирасида маҳаллаларни ўрганди

Аниқланган масалаларни ҳал этишда банкнинг ҳудудий бўлинмалари ҳамда “маҳалла еттилиги” билан ҳамкорликни янада кучайтириш бўйича тегишли вазифалар белгиланди.

18 август 2026

“МУСТАҚИЛЛИК ВА МЕН” — РАСМЛАР ТАНЛОВИГА МАРҲАМАТ!

Танловда 6–11 ёшдаги банк ходимларининг фарзандлари иштирок этиши мумкин.

17 август 2026

МКБАНК ва FOTON стратегик ҳамкорлик ва бўлиб тўлаш шартлари!

Имтиёзли шартлари 0% бўлиб тўлаш асосида расмийлаштиришлари мумкин

Сўров

Ишонч телефони хизмат кўрсатиш сифатини баҳоланг
Омонат очиш — осон!
MAVRID иловасини ҳозироқ юклаб олинг.
Mavrid иловасини сизга қулай бўлган сервис орқали ўрнатинг:
Омонат очиш — осон!
Омонат очиш — осон!
Бепул ўтказмалар
5 миллион сўмгача бўлган ўтказмалар — тўлиқ бепул!
Mavrid иловасини сизга қулай бўлган сервис орқали ўрнатинг:
Бепул ўтказмалар
Бепул ўтказмалар
Онлайн Микрокарз "Оммабоп"
Тез ва осон! MAVRID иловасини ҳозироқ юклаб олинг.
Mavrid иловасини сизга қулай бўлган сервис орқали ўрнатинг:
Онлайн Микрокарз "Оммабоп"
Онлайн Микрокарз "Оммабоп"
Онлайн таълим кредити
Ўқишни кечиктирманг — ҳозироқ бошланг.
Mavrid иловасини сизга қулай бўлган сервис орқали ўрнатинг:
Онлайн таълим кредити
Онлайн таълим кредити
Виртуал карталар
Виртуал карталар MAVRID иловасида. Телефонингиз — ҳамёнингиз.
Mavrid иловасини сизга қулай бўлган сервис орқали ўрнатинг:
Виртуал карталар
Виртуал карталар
Асосий Харита бўйича
Биз билан боғланиш
Ягона телефон-маркази
Иш тартиби: Ду-Жу 08:00-20:00
Ишонч телефони
Иш тартиби: Ду-Жу 09:00-18:00
Барча алоқалар
Коррупцияга қарши назорат департаменти ишонч рақами
(Ички рақам: 1265)
Иш тартиби: Ду-Жу 09:00-18:00
Мобил илова
Мобил илова

Иловаси ёрдамида барча банк хизматларидан 24/7 фойдаланинг — уйдан чиқмасдан, тез, қулай ва ишончли тарзда!

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босингPowered by X