Бугунги кунда маълумотлар захирасининг хавфсизлиги ҳамда ахборот алмашинувининг ишончлилиги муҳим аҳамиятга эга. МКБАНК тизимида ҳам бу жиҳатга алоҳида эътибор қаратилган.

Куни кеча «Микрокредитбанк» АТБ Бошқарув раиси ўринбосари И.Джуманиязов ва Полша банклар уюшмаси раиси Tadeusz Białek билан учрашув ўтказилди. Унда икки молия ташкилотининг келажакдаги ҳамкорлиги ва режалари тўғрисида суҳбатлашилди. 
2.png

Учрашув якунига кўра банк ва ҳамкор ташкилот ўртасида NDA шартномасини имзолаш бўйича келишувга эришилди.

Қайд этиш керакки, мазкур учрашув ва имзоланиши кутилаётган ҳамкорлик битими банкимиз мижозларига Полша банкларидан савдони молиялаштириш лимитини жалб қилиш имкониятини тақдим этади. Шу билан бирга, Полша банклар уюшмасининг кўмагида Полшадаги бошқа етакчи банклар билан ҳам ҳамкорлик алоқаларини ўрнатишга йўл очади.

Маълумот ўрнида, NDA шартномаси махфий маълумотларни алмашиш учун ошкор қилмаслик тўғрисидаги шартнома ҳисобанади.  

Банк Ахборот хизмати