
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024-йил 7-февралдаги “Иқтисодиёт соҳалари учун кадрлар тайёрлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-62-сон қарорида белгиланган вазифалар ижросини таʼминлаш мақсадида, “Микрокредитбанк” АТБда Тошкент давлат иқтисодиёт университетининг Маркетинг кафедраси филиали очилди.

Кафедра филиалини очишда “Микрокредитбанк” АТБ Бошқарув раиси ўринбосари Ш.Ибрагимова, ТДИУнинг ўқув ишлари бўйича биринчи проректори С.Меҳмонов, университетнинг Маркетинг кафедраси профессор-ўқитувчилари ва банк ходимлари иштирок этди.


Банкда кафедра филиалини очишдан мақсад фан, таʼлим ва ишлаб чиқариш интеграсиясини таʼминлаш орқали талабаларнинг амалий кўникмаларини ошириш, замонавий билим ва юксак маʼнавий-ахлоқий фазилатларга эга, мустақил фикрлайдиган юқори малакали кадрлар тайёрлаш жараёнини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш, назарий билим олишга йўналтирилган таʼлимдан амалий кўникмаларни шакллантиришга йўналтирилган таʼлим тизимига ўтишни таʼминлашдан иборат.

Кафедра филиалининг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:
юқори малакали мутахассислар тайёрлаш жараёнига кадрлар буюртмачиларини фаол жалб этиш;
ўқув жараёнини амалий кўникмаларни шакллантиришга йўналтириш, дарс машғулотларини олиб боришга амалиёт обектининг тажрибали ва етакчи мутахассисларини жалб этиш;
амалиёт обектининг йирик амалиётчи мутахассислари иштирокида давра суҳбатлари ва мастер класс, илмий конференсиялар ташкил этиш;
амалиётчи мутахассислар билан ҳамкорликда амалиёт обекти бўйича илмий тадқиқот ишларини амалга ошириш;
амалиёт обекти томонидан турли танловлар ўтказиш орқали иқтидорли ва билим олишга интилган талабаларни молиявий ҳамда маʼнавий қўллаб-қувватлаш.

Тадбир сўнгида белгиланган вазифалар ижросини таʼминлаш бўйича йўл харитаси тузишга келишиб олинди.
Банк Ахборот хизмати

















