Маълумки, жорий йилнинг 16–18-сентябрь кунлари Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган “Исломий банк тизимини жорий этиш: барқарор молиявий тизим сари ҳаракат” мавзусидаги 20-халқаро шариат олимлари форумида “Микрокредитбанк” АТБ "Gold Partner" сифатида қатнашди.

photo_2025-09-19_17-43-34 (3).jpg

Мулоқотларда банк вакиллари ислом молияси инструментларини банк секторига интеграция қилиш ҳамда соҳада барқарор механизмлар яратиш масалаларини муҳокама қилишди.

photo_2025-09-19_17-43-34.jpg

Ушбу Форумда АҚШ, Яқин Шарқ, Европа, Жануби-Шарқий Осиё ва Марказий Осиёнинг 20 дан зиёд мамлакатларидан келган эксперт ва олимлар иштирок этишди. 19 марта Малайзияда ўтказилган форумга бу йил илк бор Ўзбекистон мезбонлик қилди.

photo_2025-09-19_17-43-42.jpg

Форум якунида ташкилотчилар томонидан Микрокредитбанк вакилларининг тадбирдаги фаол иштироки алоҳида эътироф этилди.

Банк Ахборот хизмати