Шрифт ўлчами:
A A A
Масштаб:
A A A A
Ранг: C C
Расмлар: Ёқиш Ўчириш
Сайтнинг тўлиқ версияси
МЕНИНГ БАНКИМ
Mavrid

Микрокредитбанк ходимлари Германияда малака оширишди

...
Янгилаш: ...
Image
Микрокредитбанк ходимлари Германияда малака оширишди

Маълумки, Давлатимиз раҳбарининг жорий йилнинг май ҳамда сентябр ойларида Германияга ташрифи давомида банк молия соҳасида, шу жумладан, Германиянинг “Deutsche Bank”, “Commerzbank”, “KfW” ва “Landesbank” каби энг йирик банклари билан лойиҳаларни молиялаштириш борасидаги ҳамкорликни кенгайтириш бўйича муҳим келишувларга эришган эди.  

Ушбу учрашувнинг мантиқий давоми сифатида жорий йилнинг 9-12 октябрь кунлари “Микрокредитбанк” АТБ ходимларидан иборат делегация Германияда бўлишди. Мазкур сафар давомида бир қатор келишувларга эришилиб, хорижий тажриба билан яқиндан танишишди.

Банк Бошқаруви Раиси ўринбосари, департамент директорлари ҳамда ҳудудий филиал раҳбарларидан иборат делегация дастлаб, Баден-Вюрттемберг шпаркассалари ассоциациясига (SVBW) ташриф буюришди. Ассоциация раҳбари томонидан филиал тизимлари ва уларни қайта тартибга солиш, рақамли банкинг, мижозларни сегментациялаш, ихтисослашувлар мавзуларида семинар ўтказилди. 

Frame 7661.png
Шунингдек, Шпаркассалар академияси фаолияти билан танишиб, Академия раҳбари Арнольд ва бошқа раҳбар ходимлар Шпаркассаларнинг умумий ўқитиш ва малака ошириш тизими билан танишилди. Хизматларни сотиш соҳасида махсус таълим йўллари ва таклифлари, сотув йўналишлари бўйича ҳам семинар ўтказилди. 

Делегация аъзолари Ландсбанк (Landesbank Baden-Württemberg (LBBW)) фаолияти билан яқиндан танишиш имкониятига ҳам эга бўлишди. Банкнинг савдони молиялаштириш ва тўловлар бўйича Бош директори Thomas Lehmpuhl (Managing Director, FI Trade Finance & Payments Services), Савдони молиялаштириш ва тўловлар бўйича директорлар Irina Rausch (Director, FI Trade Finance & Payments Services) ва  Elvira Petrik (Director, FI Trade Finance & Payments Services) лар билан очиқ мулоқот тарзда фикр алмашилди. 

Учрашув давомида, Микрокредитбанк АТБ Бошқарув раиси ўринбосари Иброхим Мамаджанов банк ва банкнинг асосий молиявий кўрсаткичлари тўғрисида маълумот берди. Шунингдек, томонлар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоблар олишди. 

Frame ssss.png


Учрашув якунига кўра, Ландсбанк ва Микрокредитбанк ўртасида узоқ муддатли молиявий ресурсларни жалб қилиш, хорижий валютадаги вакиллик ҳисобварақларини очиш ҳамда бошқа йўналишларда ўзаро ҳамкорлик қилиш бўйича дастлабки келишувга эришилди.   

Бундан ташқари делегация аъзолари Баден-Вюрттемберг ҳудудидаги Ludwigsburg (Kreissparkasse Ludwigsburg) ва Tübingen (Kreissparkasse Tübingen) шаҳарларида жойлашган Шпаркасса филиаллари фаолияти билан ҳам яқиндан танишишди.  

Мазкур филиалларда мижозларни қабул қилиш, улар билан учрашувлар ташкил этиш, маслаҳатлар бериш, банк маҳсулотларини мижозларга сотиш йўналишлари, авваламбор филиалда сотувнинг янгича ташкил этилиши ҳамда рақамли банк хизматлари кўрсатиш, тегишли маркетинг ишларини ташкил этилганлиги, “Алоқа марказ” фаолияти ва бошқа йўналишлар бўйича хизмат кўрсатиш жараёнлари ҳақида маълумотларга эга бўлишди. 

Frame 7659.png

Қисқача айтганда, Микрокредитбанк АТБ ходимлари Германияга қилган сафари давомида ўзаро тажриба алмашиш, янги билим ва кўникмаларни ўзлаштириш, умуман олганда Баден-Вюрттемберг ҳудуди Шпарккассалари амалиётида қўлланилаётган илғор банк хизматлари билан яқиндан танишиб қайтишди. Ушбу замоанавий банк тажрибаларини амалиётда қўллаш бўйича аниқ чора-тадбирларни белгилаб олинди. 

Банк Ахборот хизмати



O’zbekcha:
Mikrokreditbank xodimlari Germaniyada malaka oshirishdi
Русский:
Сотрудники Микрокредитбанка прошли обучение в Германии
English:
Microkreditbank employees trained in Germany


Яна кўринг

2 декабр 2025

MKBANK PAYSEND халқаро пул ўтказмаси билан ҳамкорликни йўлга қўймоқда

МКБАНК мижози бўлсангиз, пул ўтказмаларини юбориш ёки қабул қилиб олиш учун банкка ташриф буюришингиз шарт эмас.
2 декабр 2025

“Микрокредитбанк” АТБ тизимида коррупциянинг олдини олиш чоралари янада кучайтирилмоқда

Банк Бошқаруви томонидан бу каби тадбирлар республиканинг барча ҳудудларида ўтказилмоқда
1 декабр 2025

Микрокредитбанк билан ҳамкорликда “Қува-Агро Стар” МЧЖ томонидан янги “Мобил-Кўчатчи” лойиҳаси ишга туширилди!

1419 орқали онлайн буюртма қилинган In-vitro пайвантакли мевали кўчатлар мижозларга етказиб берилди
Омонат очиш — осон!
MAVRID иловасини ҳозироқ юклаб олинг.
Mavrid иловасини сизга қулай бўлган сервис орқали ўрнатинг:
Омонат очиш — осон!
Омонат очиш — осон!
Бепул ўтказмалар
5 миллион сўмгача бўлган ўтказмалар — тўлиқ бепул!
Mavrid иловасини сизга қулай бўлган сервис орқали ўрнатинг:
Бепул ўтказмалар
Бепул ўтказмалар
Онлайн Микрокарз "Оммабоп"
Тез ва осон! MAVRID иловасини ҳозироқ юклаб олинг.
Mavrid иловасини сизга қулай бўлган сервис орқали ўрнатинг:
Онлайн Микрокарз "Оммабоп"
Онлайн Микрокарз "Оммабоп"
Онлайн таълим кредити
Ўқишни кечиктирманг — ҳозироқ бошланг.
Mavrid иловасини сизга қулай бўлган сервис орқали ўрнатинг:
Онлайн таълим кредити
Онлайн таълим кредити
Виртуал карталар
Виртуал карталар MAVRID иловасида. Телефонингиз — ҳамёнингиз.
Mavrid иловасини сизга қулай бўлган сервис орқали ўрнатинг:
Виртуал карталар
Виртуал карталар
Асосий Харита бўйича
Биз билан боғланиш
Ягона телефон-маркази
Иш тартиби: Ду-Жу 08:00-20:00
Ишонч телефони
Иш тартиби: Ду-Жу 09:00-18:00
Барча алоқалар
Коррупцияга қарши назорат департаменти ишонч рақами
(Ички рақам: 1265)
Иш тартиби: Ду-Жу 09:00-18:00
Мобил илова
Мобил илова

Иловаси ёрдамида барча банк хизматларидан 24/7 фойдаланинг — уйдан чиқмасдан, тез, қулай ва ишончли тарзда!

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босингPowered by X