Шрифт ўлчами:
A A A
Масштаб:
A A A A
Ранг: C C
Расмлар: Ёқиш Ўчириш
Сайтнинг тўлиқ версияси
МЕНИНГ БАНКИМ
Mavrid

Микрокредитбанк томонидан талабалар учун “Барака ҳамкор парранда” хусусий корхонасида дастлабки ўқув амалий семинар ташкил этилди

140
Янгилаш: 18 апрел 2025, 09:31
Image
Микрокредитбанк томонидан талабалар учун “Барака ҳамкор парранда” хусусий корхонасида дастлабки ўқув амалий семинар ташкил этилди

Паррандачилик чорвачилик соҳасининг асосий тармоқларидан бири ҳисобланади. Республикамизда паррандачиликни ривожлантиришга қаратилган эʼтибор бугун соҳа ривожига муҳим туртки бўлмоқда. Охирги йилларда Президентимизнинг бир қатор қарорлари қабул қилиниб, соҳада парранда гўшти ва истеʼмол тухуми ишлаб чиқариш салмоғи ошди.

2 (27).png

Та’кидлаш керакки, республикада 2024-йилда аҳолининг истеʼмол тухумига бўлган талаби 115 фоизга, парранда гўштига бўлган талаби 106 фоизга таʼминланди.

Хусусан, Андижон вилоятида 58,5 минг тонна парранда гўшти ва 774 млн дона истеʼмол тухуми ишлаб чиқарилди.

Вилоятда паррандачилик йўналишида фаолият юритаётган корхоналар сони 84 тани ташкил этиб, шундан 26 таси гўшт ва 58 таси тухум йўналишидаги корхоналар ҳисобланади.

2025-йилда вилоятда парранда бош сони 11,2 млн бошга етказилиб, ўтган йилга нисбатан 102 фоизга ўсиши таʼминланади. 

1 (27).png

Жорий йилда умумий қиймати 198 млрд сўмлик 18 та лойиҳа амалга оширилиб, натижада 2,4 млн бош парранда, 141 млн дона тухум ва 1,9 минг тонна қўшимча парранда маҳсулотлари етиштириш қувватлари яратилади.

Мисол учун, Асака туманидаги “Барака ҳамкор парранда” хусусий корхонаси амалга ошираётган лойиҳа ҳисобига гўшт етиштириш қуввати 11,2 минг тоннага етказилади. Шунингдек, корхонада замонавий услубда йилига 87 минг тонна омухта-ем ишлаб чиқариш қуввати ишга туширилади. 

Натижада омухта-ем сарфи 5 фоизга, электр энергия сарфи 3 баробарга ва ҳар бир килограм гўшт етиштириш таннархида газ сарфи 4 баробарга қисқаради.

Етиштирилган парранда гўшти маҳсулотлари Тожикистон, Қирғизистон, Афғонистон ва Хитой давлатларига экспорт қилиниши режалаштирилган.

7 (13).png

Ушбу лойиҳа доирасида Микрокредитбанк ва Паррандасаноат уюшмаси Андижон Қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти масʼуллари билан паррандачиликда назарий-амалий билимларни боғлаш ҳамда аҳоли хонадонларида парранда боқишни ташкил этиш юзасидан музокара ўтказилди. Натижада паррандачилик хўжаликларига Институт талабаларини бириктириш ва уларни “Дуал таʻлим” асосида амалиётга боғлаш механизмини яратиш бўйича келишувга эришилди.

4 (25).png

Келишув доирасида, Институт битирувчиларини амалиёт жараёнига боғлаш ва доимий иш билан таʼминлаш мақсадида Асака туманидаги “Барака ҳамкор парранда” хусусий корхонасида дастлабки ўқув амалий семинар ташкил этилди.

Натижада Андижон Қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти ва “Барака ҳамкор парранда” хусусий корхонаси ўртасида битирувчи талабаларни “Дуал таʻлим” асосида амалиётга бириктириш мақсадида ҳамкорлик меморандуми имзоланди.

Банк Ахборот хизмати



Яна кўринг

15 июн 2026

МКБАНК “ZAAMIN ULTRA” 2026да!

Марказий Осиёнинг энг манзарали ултрамарафонида МКБАНК жамоаси ҳам фаол қатнашди!
15 июн 2026

МКБАНКдан — Онлайн Эскроу хизмати!

Эндиликда мижозлар банк бўлимларига ташриф буюрмасдан туриб, масофадан эскроу ҳисобварағини очишлари ва уни бошқаришлари мумкин.

12 июн 2026

CRM ELMA кредит конвеери тизими комплекс аудитдан ўтказилади

Банк томонидан мижозларга тезкор ва сифатли хизмат кўрсатишни таъминлаш мақсадида CRM ELMA кредит конвеери тизими жорий этилган

Сўров

Ишонч телефони хизмат кўрсатиш сифатини баҳоланг
Омонат очиш — осон!
MAVRID иловасини ҳозироқ юклаб олинг.
Mavrid иловасини сизга қулай бўлган сервис орқали ўрнатинг:
Омонат очиш — осон!
Омонат очиш — осон!
Бепул ўтказмалар
5 миллион сўмгача бўлган ўтказмалар — тўлиқ бепул!
Mavrid иловасини сизга қулай бўлган сервис орқали ўрнатинг:
Бепул ўтказмалар
Бепул ўтказмалар
Онлайн Микрокарз "Оммабоп"
Тез ва осон! MAVRID иловасини ҳозироқ юклаб олинг.
Mavrid иловасини сизга қулай бўлган сервис орқали ўрнатинг:
Онлайн Микрокарз "Оммабоп"
Онлайн Микрокарз "Оммабоп"
Онлайн таълим кредити
Ўқишни кечиктирманг — ҳозироқ бошланг.
Mavrid иловасини сизга қулай бўлган сервис орқали ўрнатинг:
Онлайн таълим кредити
Онлайн таълим кредити
Виртуал карталар
Виртуал карталар MAVRID иловасида. Телефонингиз — ҳамёнингиз.
Mavrid иловасини сизга қулай бўлган сервис орқали ўрнатинг:
Виртуал карталар
Виртуал карталар
Асосий Харита бўйича
Биз билан боғланиш
Ягона телефон-маркази
Иш тартиби: Ду-Жу 08:00-20:00
Ишонч телефони
Иш тартиби: Ду-Жу 09:00-18:00
Барча алоқалар
Коррупцияга қарши назорат департаменти ишонч рақами
(Ички рақам: 1265)
Иш тартиби: Ду-Жу 09:00-18:00
Мобил илова
Мобил илова

Иловаси ёрдамида барча банк хизматларидан 24/7 фойдаланинг — уйдан чиқмасдан, тез, қулай ва ишончли тарзда!

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босингPowered by X