
МКБАНК ва “OCTO” МЧЖ билан қуйидаги хизмат турларини жорий қилиш режалаштирилмоқда.
✅ Халқаро банк карталари орқали P2P тўловларини ўтказиш;
✅ халқаро банк карталари ҳисобини миллий банк карталари орқали тўлдириш;
✅картомат қурилмасини ишга тушириш орқали мижозлар банкка ташриф буюрмаган ҳолда HUMO ва VISA пластик карталарини ёки яроқлилик муддати ўтган ва ёки носоз бўлиб қолган ҳамда йўқолган шу турдаги пластик карталарни қайта олишлари;
✅ смартфон ёки smartwatch орқали токенлардан фойдаланиб, НФС тизимида тўловларни амалга ошириш мумкин.
Бу бўйича “Микрокредитбанк” АТБ ва “OCTO” МЧЖ ўртасида маълумотларни ошкор қилмаслик юзасидан шартнома (NDA) имзоланди.
“OCTO” – бу халқаро тўлов карталаридан фойдаланган ҳолда, веб-сайт ёки мобил илова орқали амалга оширилган онлайн-тўловларни қабул қилиш тўлов тизими.