Шрифт ўлчами:
A A A
Масштаб:
A A A A
Ранг: C C
Расмлар: Ёқиш Ўчириш
Сайтнинг тўлиқ версияси
МЕНИНГ БАНКИМ
Mavrid

МКБAНК – “Макон маркетинг форум 2023”нинг махсус номинацияси билан тақдирланди

395
Янгилаш: 24 май 2023, 15:02
Image
МКБAНК – “Макон маркетинг форум 2023”нинг махсус номинацияси билан тақдирланди

“Микрокредитбанк” акциядорлик-тижорат банки “Макон маркетинг форум 2023” V  халқаро биснес-форумида “2022 йилда Ўзбекистонда инклюзив банк хизматларини ривожлантирганлиги учун” номинацияси билан тақдирланди.

Пойтахтимиздаги “Hyatt Regency” меҳмонхонасида 20 май куни йирик халқаро тадбир – “МAКОН Маркетинг Форум 2023” бўлиб ўтди. 

Тадбир Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси ҳамда Ўзбекистон маркетинг уюшмаси томонидан ташкил етилди. Унда юртимиз ҳамда Қозоғистон, Сингапур, Туркия, Россия каби давлатларнинг етакчи эксперт, маркетолог ва йирик компаниялар топ-менежерлари иштирок этди. 

Маркетингни тўғри юритиш ва мижозни алдамаслик иқтисодий юксалишни кафолатлайди, шундай экан бугунги кунда амалга оширилаётган ислоҳотлар ва янгиланишларини очиқлик билан кўрсатиб берувчи маркетингнинг роли аҳамиятли бўлгани сабабли ҳам ушбу тадбир 5 йилдан бери давом этиб келмоқда. 
Форум доирасидаги маърузаларда экспертлардан маркетинг ва рекламанинг самарали усуллари, соҳада замонавий йўналишлар, бизнесда муваффақиятга эришишнинг ўзига хос йўллари каби мавзуларга алоҳида эътибор қаратилди. 

– Марказий Осиёдаги маркетинг соҳаси тадбиркорлари ва етакчи экспертларни жам қилган йирик форумда эътироф этилганимиздан мамнунмиз, – дейди банк бошқарув раисининг биринчи ўринбосари Акмал Ҳамидов. – Маркетингни тўғри йўлга қўйиш нафақат тадбиркорлик субъектлари, балки молиявий институтлар учун ҳам жуда муҳим саналади. Шу жиҳатни инобатга олиб бугунги форумнинг аҳамиятини юқори баҳолаймиз. Банк секторида охирги йилларда мамлакатимизда ўзгариш катта бўлди, рақобат кескин ортди. Бу мижозларга янада қулайлик яратиш, сифатли хизмат кўрсатишда изланишни талаб этади. Фаолиятимизга янгиликларни кенгроқ татбиқ этишга тўғри келмоқда. Ўтган йили банкимизда Маркетинг ва реклама бошқармасини ташкил қилдик. Бу бошқарма доимий изланишда, мижозлар талаб ва истаклари таҳлил қилиб борилмоқда. Маркетингни тўғри йўлга қўйиш билан мижозни жалб қилиш мумкин, лекин кейинчалик сифатли хизмат кўрсатилмаса барчаси бефойда бўлади. Шуни инобатга олиб узоқни кўзлаган, самарали лойиҳаларни ҳаётга татбиқ қилмоқдамиз. 

Дарҳақиқат, “Микрокредитбанк” АТБ томонидан аҳолининг кенг қатламларига молиявий кўмак бериш жумладан, инклюзив банк хизматларини ривожлантириш банкимизнинг устувор йўналишларидан бири ҳисобланади. Мижозларимизнинг бизга бўлган ишончи билан ўз фаолиятимизни янада яхшилашда давом етамиз!

Банк Ахборот хизмати

O’zbekcha:
MKBANK – “Makon marketing forum 2023”ning maxsus nominatsiyasi bilan taqdirlandi
Русский:
МКБАНК отмечен специальной номинацией «Makon Marketing Forum 2023».
English:
MKBANK was awarded with a special nomination of "Makon Marketing Forum 2023"


Яна кўринг

15 июн 2026

МКБАНК “ZAAMIN ULTRA” 2026да!

Марказий Осиёнинг энг манзарали ултрамарафонида МКБАНК жамоаси ҳам фаол қатнашди!
15 июн 2026

МКБАНКдан — Онлайн Эскроу хизмати!

Эндиликда мижозлар банк бўлимларига ташриф буюрмасдан туриб, масофадан эскроу ҳисобварағини очишлари ва уни бошқаришлари мумкин.

12 июн 2026

CRM ELMA кредит конвеери тизими комплекс аудитдан ўтказилади

Банк томонидан мижозларга тезкор ва сифатли хизмат кўрсатишни таъминлаш мақсадида CRM ELMA кредит конвеери тизими жорий этилган

Сўров

Ишонч телефони хизмат кўрсатиш сифатини баҳоланг
Омонат очиш — осон!
MAVRID иловасини ҳозироқ юклаб олинг.
Mavrid иловасини сизга қулай бўлган сервис орқали ўрнатинг:
Омонат очиш — осон!
Омонат очиш — осон!
Бепул ўтказмалар
5 миллион сўмгача бўлган ўтказмалар — тўлиқ бепул!
Mavrid иловасини сизга қулай бўлган сервис орқали ўрнатинг:
Бепул ўтказмалар
Бепул ўтказмалар
Онлайн Микрокарз "Оммабоп"
Тез ва осон! MAVRID иловасини ҳозироқ юклаб олинг.
Mavrid иловасини сизга қулай бўлган сервис орқали ўрнатинг:
Онлайн Микрокарз "Оммабоп"
Онлайн Микрокарз "Оммабоп"
Онлайн таълим кредити
Ўқишни кечиктирманг — ҳозироқ бошланг.
Mavrid иловасини сизга қулай бўлган сервис орқали ўрнатинг:
Онлайн таълим кредити
Онлайн таълим кредити
Виртуал карталар
Виртуал карталар MAVRID иловасида. Телефонингиз — ҳамёнингиз.
Mavrid иловасини сизга қулай бўлган сервис орқали ўрнатинг:
Виртуал карталар
Виртуал карталар
Асосий Харита бўйича
Биз билан боғланиш
Ягона телефон-маркази
Иш тартиби: Ду-Жу 08:00-20:00
Ишонч телефони
Иш тартиби: Ду-Жу 09:00-18:00
Барча алоқалар
Коррупцияга қарши назорат департаменти ишонч рақами
(Ички рақам: 1265)
Иш тартиби: Ду-Жу 09:00-18:00
Мобил илова
Мобил илова

Иловаси ёрдамида барча банк хизматларидан 24/7 фойдаланинг — уйдан чиқмасдан, тез, қулай ва ишончли тарзда!

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босингPowered by X