Микрокредитбанк акциядорлик-тижорат банки Марказий Осиёда биринчилардан бўлиб,  Barclays PLC вa Bank of New York Mellon билан гибрид битим тузиш орқали кредит линияси маблағларини жалб қилди.

«Микрокредитбанк» АТБ Халқаро йирик банклар — Barclays PLC вa Bank of New York Mellonдан 50 млн ЕВРО миқдоридаги кредит линиясини жалб қилди. Мазкур битим Barclays PLC банкининг Марказий Осиёдаги илк иштироки бўлиб, бу Микрокредитбанкнинг халқаро алоқаларда стратегик ҳамкорликни таъминлашдаги салоҳиятини намойиш этади.

Ушбу кредит линиясининг ўзига хос хусусияти, инвесторларга иккиламчи бозор савдоларида фаол иштирок этиш имконини беради. Шунингдек, битимнинг яна бир муваффақияти бу Инвестициялар ва экспорт кредитларини суғурталаш бўйича Ислом корпорациясининг (ICIEC) иштироки бўлиб, у бутун операцияни суғурталашда ҳал қилувчи роль ўйнайди. 

ICIEC билан стратегик ҳамкорлик Микрокредитбанкнинг молиявий транзакциялари мустаҳкамлиги ва хавфсизлигини таъминлаб, шу орқали манфаатдор томонлар ўртасида ишончни мустаҳкамлайди.

Қувонарлиси, гибрид усулида ишлаб чиқилган ушбу инновацион кредит линияси кичик ва ўрта бизнес (SME) эҳтиёжларини қондириш учун махсус мўлжалланган.

Таъкидлаш керакки, Микрокредитбанкнинг Barclays PLC вa Bank of New York Mellon билан ҳамкорлиги Ўзбекистондаги кичик ва ўрта бизнес учун қулай ҳамда динамик молиявий ечимларни тақдим этиш орқали маҳаллий иқтисодий ўсишни рағбатлантиришга хизмат қилади.

Микрокредитбанк илғор молиявий ечимлар, иқтисодий барқарорликни ошириш ва Ўзбекистонда порлоқ келажак учун замин яратишда етакчилик қилишда давом этади.

Банк Ахборот хизмати