Бугун телеграм ва бошқа ижтимоий тармоқларда фирибгарлар МКБАНК номидан сохта каналларни очиб, паст фоизли, тезкор ҳамда бошланғич тўлов эвазига мижозларга кредит ажратилаётгани ҳақида бонг урмоқда.
Бундай гуруҳлардаги хабарлар ҳақиқатга мос келмайди!
Қуйидаги ёлғон телеграм каналлар ва ботлардан огоҳ бўлинг:
MIKRO_KREDIT_BANK_UZ
Mk_Moliya
Азиз юртдошлар, виртуал фирибгарлардан эҳтиёт бўлинг ва яқинларингизга ҳам бу маълумотни юбориб қўйинг.
Унутманг, банк бошланғич тўлов эвазига сизга микроқарз ажратмайди!
Барча янгиликларни фақатгина расмий манбаларимиздан олинг!



















