
15-19 декабрь кунлари Банкимиз тадбиркорликни ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш мақсадида “Ўзекспомарказ”да ўтказилаётган Республика тармоқлараро саноат ярмаркасида қулай ва самарали кредит ечимлари билан иштирок этмоқда.
Саноат ярмаркаси мамлакат тармоқлари ўртасида кооперацияни кенгайтириш, маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлаш ҳамда ички бозорда талаб юқори бўлган маҳсулотларни маҳаллийлаштиришни жадаллаштиришга қаратилган.
Ярмарка ўзбекистонлик ишлаб чиқарувчиларнинг ютуқларини намойиш этиш, инновацион технологияларни тақдим этиш ва ўзаро манфаатли шартномалар тузиш майдончасига айланмоқда. Сизни ҳам ярмаркада кутамиз.
Банк Ахборот хизмати



















