
22–23 август кунлари МКБАНК жамоаси Samarkand Marathon томонидан ташкил этилган Sky Camp 2026 спорт тадбирида иштирок этди. Тоғлар бағрида ўтказилган ушбу тадбир югуриш, фаол ҳордиқ ва соғлом турмуш тарзини қадрлайдиган юзлаб иштирокчиларни бир майдонда бирлаштирди.

Жамоамиз Sky Camp доирасида белгиланган йўналишларни босиб ўтиб, ўзларини синовдан ўтказишди. Янги марралар сари ҳаракат қилиб, бир-бирларини қўллаб-қувватлашди.
Икки кун давомида Sky Camp катта спорт байрами муҳитига айланди. Бу ерда профессионал спортчилар билан бир қаторда югуришни энди бошлаётганлар, фаол турмуш тарзини танлаганлар бирлашди.
МКБАНК учун бундай ташаббусларда қатнашиш ходимларнинг соғлом турмуш тарзига бўлган қизиқишини қўллаб-қувватлаш ва корпоратив жамоавий руҳни янада мустаҳкамлашнинг муҳим омилларидан биридир.
Икки кунлик спорт тадбири иштирокчиларга ёрқин таассуротлар, янги тажриба ва унутилмас хотиралар улашди.
Sky Camp 2026 якунланди, аммо олдинда янги мақсадлар, янги марралар ва янги стартлар бор.



















