Туризм бугунги куннинг энг муҳим иқтисодий соҳаларидан бири саналади. Шу боисдан, дунёнинг кўплаб давлатлари шу қаторда Ўзбекистон Республикасида ҳам ушбу соҳани янада ривожлантириш, бу борада тегишли инфраструктурани жаҳон стандартлари даражасида яратиш ва сайёҳлар оқимини ошириш бўйича қатор чора-тадбирлар амалга оширилиб келинмоқда.
Ички туризмнинг жадал ривожланишида хусусий секторнинг алоҳида ўрни бор. Ҳозирда кўплаб тадбиркор ва ҳунармандлар туризм соҳасига жалб қилинган бўлиб, улар меҳмонхона хўжалиги, сайёҳларга хизмат кўрсатиш билан шуғулланиб келмоқда. Бу борада тадбиркорларга давлат томонидан ссудалар, субсидиялар, кредитлар ва бошқа турли имтиёзларнинг тақдим этилаётгани эътиборга лойиқ.
Таъкидлаш керакки, Микрокредитбанк АТБ томонидан юртимизда Оилавий тадбиркорлик дастурлари доирасида аҳолига имтиёзли кредитлар ажратиб келинмоқда. Мазкур кредитларнинг асосий қисми асосан хизмат кўрсатиш йўналишига тўғри келади. Мисол учун, 2023 йилнинг ўтган даврида Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари йўналишида молиялаштирилган 60 мингта лойиҳанинг қарийб учдан бири ушбу йўналишга тўғри келмоқда. Банк томонидан Оилавий тадбиркорлик йўналишга ажратилган жами 1 трлн 200 млрд сўмга яқин кредитнинг 510,3 млрд. сўм хизмат кўрсатиш соҳасини молиялаштиришга сарфланди.
Шунингдек, аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига оилавий тадбиркорлик дастури асосида кредит ажратишнинг соддалаштирилган механизми яратилди, банк бўлинмалари Ҳоким ёрдачилари билан биргаликда “маҳаллабай” ва “пастдан юқорига” тамойили асосида ишлаш тизимига ўтказилди.
Буни банкнинг биргина Бўстонлиқ тумани мисолида қарайдиган бўлсак, Ғазалкент БХО томонидан Ҳоким ёрдамчиларининг тавсияномасига асосан 2021-2023 йиллар давомида Туризм фаолиятини ривожлантириш ва меҳмон ўйларини ташкил қилиш мақсадида 67 та мижозга 8 520 100 000 сўм маблағлар ажратилган бўлиб, натижада 145 та янги иш ўринлари яратилди.
Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманининг туризм салоҳияти жуда юқори. Баҳаво табиат, қулай иқлим ва йилнинг барча фаслида мароқли ҳордиқ чиқариш имконияти бўлса-да, ҳудудда сайёҳларни жалб этадиган йирик ва замонавий лойиҳалар амалга оширилмади. Микрокредитбанк томонидан ҳудудда ана шундай йирик лойиҳалар ташкил этиш мақсадида имтиёзли кредитлар ажратилмоқда.
“Сайёх 2000” ХКга 60 ой муддатга йиллик 18 % устама хақ тўлаш шарти билан 2022 йил 31 ноябр куни туризмни ривожлантириш максадида дам олиш маскани куриш учун 2 млрд сўм кредит маблағлари ажратиб берилган. Бугунги кунда лойиха ишга тушмаган қурилиш ишлари олиб борилмоқда.
- Бўстонлиқ тумани, хусусан, Чорвоқ сув омбори атрофидаги қишлоқда қурилаётган янги дам олиш масканимиз ишга тушгандан кейин шу ерда яшаётган аҳолини ҳам иш билан таъминлашни мақсад қилганмиз, - дейди тадбиркор.
Тошкент вилоятининг Паркент туманида туризмнинг индустриал ва аграр йўналишлардаги салоҳиятидан унумли фойдаланиш мумкин. Бу худуд сайёҳлар орасида юқори даражада оммабопликка эга бўлган индустриал мероснинг ноёб объекти, аграр туризмининг қизиқарли локациялари атрофида жойлашган. Шу сабабдан ҳам Паркент туманида ички туризмни ривожлантириш ҳам фойдали ҳам даромадли ҳисобланади.
Микрокредитбанк АТБ Паркент филиали томонидан 2017-2023 йиллар давомида туризмни ривожлантириш мақсадида жами 2 430 млн сўм кредит маблағи ажратилган бўлиб, шулардан:
“Кумушкон туризм хумо” ОКга 36 ой муддатга йиллик 15 % устама хақ тўлаш шарти билан 2020 йил 10 август куни туризмни ривожлантириш учун мехмон уйини жихозлаш ва сайёхат машинаси сотиб олиш учун 350 млн сўм кредит ажратилган;
- Асли уй бекасиман. Шу пайтга қадар ҳеч қаерда ишламаганман. Турмуш ўртоғим билан келишиб, мехмон уйларни ташкил қилишни режалаштирдик. Мехмонларга яхши шароит қилиш, мебел ва жихозлар билан уйни тўлдириш мақсадида Микрокредитбанкдан кредит олдик. Бугунги кунда дам олиш учун ташриф буюрган мехмонларга сифатли хизмат кўрсатиб келинмоқдамиз. Бундан эса, ташриф буюраётган мехмонлар манунлигини айтишмоқда, - дейди тадбиркор аёл.
Ушбу кредитлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-39-сонли “Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида аҳолининг бизнес ташаббусларини қўллаб-қувватлашни янги босқичига олиб чиқишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори доирасидаги дастурлар бўйича ажратилмоқда.
Шу ўринда, давлатимиз томонидан аҳоли бандлигини таъминлаш, уларнинг банк хизматларидан эркин фойдаланишида яратилган қулайликлар ҳақида тўхталиб ўтмоқчимиз.
Оилавий тадбиркорлик йўналишида банкка онлайн кредит буюртмалари юбориш, маҳсулот, хомашё, ускуналар етказиб берувчи корхоналар билан муносабатларни эркин амалга ошириш имконини берувчи Ягона электрон платформа ишга туширилди.
Шунингдек, ушбу платформада банк ва маҳсулот (товар) етказиб берувчи корхоналардан фойдали маълумотлар олиш, бизнес-режа танлаш, қулай нархларда маҳсулот (товар) етказиб берувчи корхоналарни топиш каби қўшимча имкониятлар ҳам жорий қилинди.
Бундан ташқари, тадбиркорликни ташкил қилиш истагида бўлган аҳолига йўл-йўриқ кўрсатиш, лойиҳа самарадорлигини ошириш мақсадида, аниқ ҳисоб-китобларга асосланган стартап лойиҳалар бўйича тайёр намунавий бизнес-режалар ишлаб чиқилиб, ишсиз ёшларга таклиф этилмоқда.
Микрокредитбанк АТБ аҳолининг тадбиркорлик ташаббусларини молиявий қўллаб-қувватлаш, биринчи навбатда, маҳаллаларда кичик бизнес ва тадбиркорлик муҳитини янада яхшилаш, ёшлар ва хотин-қизларни даромадли меҳнат билан банд қилиш борасидаги тадбирларни тизимли равишда давом эттириб келинмоқда.
Банк ахборот хизмати