
“Микрокредитбанк” АТБ Ўзбекистон Иқтисодий Имкониятларни Кенгайтириш Жамғармаси (ЭЭФУ) билан исломий молиялаштириш соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантириш доирасида битим имзолади. Мазкур жамғарма АҚШнинг СЕАФ ташкилоти томонидан бошқарилади.
Ушбу ҳамкорлик тадбиркорларни молиялаштириш имкониятларини кенгайтириш, замонавий молиявий ечимларни жорий этиш ҳамда Ўзбекистонда исломий молиялаштириш воситаларини янада ривожлантиришга қаратилган.
Битимнинг имзоланиши банкнинг халқаро ҳамкорликни ривожлантириш ва бизнес учун молиявий хизматлар оммабоплигини ошириш стратегиясини амалга оширишдаги навбатдаги муҳим қадам бўлди.



















