
МКБАНКнинг коррупцияга қарши курашиш менежмент тизими ISO 37001:2025 халқаро стандарти талабларига мувофиқ деб топилди ва банкка тегишли сертификат қайта тасдиқланди.
Банкда халқаро стандартнинг жорий этилиши коррупсиявий хавфларни аниқлаш ва бошқариш, уларнинг олдини олиш, шунингдек, банкда ҳалоллик ва шаффофлик маданиятини янада ривожлантиришга хизмат қилади.
ISO 37001:2025 — бу нафақат халқаро стандарт, балки МКБАНКнинг коррупцияга нисбатан муросасиз муносабати ва очиқ, шаффоф фаолият юритишга бўлган қатъий позициясининг ифодасидир.
Қувонарлиси, мазкур халқаро сертификат МКБАНКнинг халқаро майдондаги нуфузини янада ошириш, хорижий ҳамкорлар ва инвесторлар ишончини мустаҳкамлашда муҳим қадамдир.



















