
Президент ташаббуси билан ҳафтанинг ҳар пайшанба куни “Ёшлар куни” сифатида белгиланган. МКБАНК бош офисида ҳам ёш ходимлар иштирокида очиқ ва самимий махсус мулоқот ташкил этилди.
Банк департамент директорлари ва ёшлари бир жойда учрашиб, фикр алмашиш ва келажак режалари билан бўлишишди. Мулоқот давомида ёшларнинг ташаббуслари, касбий ривожланиши ва инновацион ғоялари кенг муҳокама қилинди.
Учрашув сўнгида ёшлар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олди ҳамда таклифларини билдирди.



















