Шрифт ўлчами:
A A A
Масштаб:
A A A A
Ранг: C C
Расмлар: Ёқиш Ўчириш
Сайтнинг тўлиқ версияси
Сотиб олиш
11820
Сотиш
11900
Валюта айирбошлаш пунктидаги курс
ВалютаСотиб олишСотишЎзб МБ
USD
11820
11900
11847.16
EUR
13000
14000
13843.41
RUB
143
141.44
GBP
15600
16600
16150.05
CHF
14200
15200
14838.63
JPY
50
100
74.67
Курс 21.08.2026 09:00:00 ҳолатига амал қилади
1285, +998 55 503-63-63
Ягона телефон-маркази
Иш тартиби: Ду-Жу 08:00-20:00
Ишонч телефони
Иш тартиби: Ду-Жу 09:00-18:00
Коррупцияга қарши назорат департаменти ишонч рақами
(Ички рақам: 1265)
Иш тартиби: Ду-Жу 09:00-18:00
МЕНИНГ БАНКИМ
Mavrid

МКБАНКда банк тизими ислоҳотлари ва янги ривожланиш босқичи мавзусида матбуот анжумани ташкил этилди

35
Янгилаш: 11 август 2026, 11:03
Image
МКБАНКда банк тизими ислоҳотлари ва янги ривожланиш босқичи мавзусида матбуот анжумани ташкил этилди

Бугун, 7 август куни Микрокредитбанк томонидан Миллий матбуот марказида “Банк тизими ислоҳотларини жадаллаштириш ҳамда хизматлар бозори ҳажмини ошириш” мавзусида навбатдаги матбуот анжумани ўтказилди.

Frame 2136138953.png

Унда банк Бошқарув раиси ўринбосари Икрам Джуманиязов, тегишли департамент директорлари ҳамда оммавий ахборот воситалари, журналист ва блогерлар иштирок этди.

Frame 2136138949.png

Таъкидланишича, 2025 йил якунларига кўра, банк активлари 30,6 фоизга ўсиб 30,7 трлн. сўмни, кредит портфели 16,7 фоизга кўпайиб 20,3 трлн. сўмни, капитал 60,6 фоизга ошиб 5,7 трлн сўмни, депозитлар 24,4 фоизга кўпайиб 9,7 трлн. сўмни ташкил этди. Шунингдек, 263 млн АҚШ долл хорижий кредит линиялари жалб қилинди.

Frame 2136138951.png

2026 йилнинг 1-ярим йиллигида жами 6,8 трлн. сўм банк кредитлари ажратилди. Жумладан, кичик ва ўрта бизнес субъектларини қўллаб-қувватлаш учун 5,3 трлн. сўм, шундан:

кичик бизнес субъектларини қўллаб-қувватлаш доирасида 303 млрд. сўм;

оилавий тадбиркорлик дастури доирасида 1,1 трлн. сўм;

“бизнесга биринчи қадам” доирасида 321,1 млрд. сўм;

“менинг маҳаллам” дастури доирасида 902,6 млрд. сўм;

инвестиция дастури доирасида 2,8 трлн. сўм;

йирик лойиҳаларга (обороти 100 млрд. сўмдан юқори) 338,7 млрд. сўм ажратилди.

Frame 2136138950.png

Натижада банк кредитлари ҳисобига ярим йилликда 51 дан ортиқ лойиҳа ишга туширилиб, 100 мингга яқин янги иш ўринлари яратилди. Шундан, 14 минг нафари доимий ишга жойлаштирилди ва 86 минг нафарга яқини тадбиркорликка жалб қилинди.

Frame 2136138955.png

Frame 2136138956.png

Микрокредитбанкка бириктирилган маҳаллаларда маҳалла банкири ва ёрдамчи агентлари томонидан январь-июнь ойида 6,8 мингта пластик карта очиб берилди, 333 нафар аҳолидан 37,2 млрд. сўм омонат жалб этилди, 7 133 нафар аҳолига 335,4 млрд. сўм кредитлар ажратилишига кўмаклашилди.

Frame 2136138959.png

Тадбир давомида банк трансформация жараёнлари туфайли дунёнинг йирик ва нуфузли банклари, жумладан, АҚШнинг BNY Mellon, Туркиянинг Aktif Bank, Германиянинг ODDO BHF, Хитойнинг Xinjiang ва Bank of China банкларида вакиллик ҳисобрақамлари очилгани ҳам таъкидланди.

Frame 2136138958.png

Бундан ташқари, халқаро агентликлар банк барқарорлигини юқори баҳолашда давом этмоқда. Хусусан Fitch Ratings агентлиги банк рейтингини муваффақиятли ББ- “Ижобий” даражасидан ББ “Ижобий” даражасига кўтарди. Шу билан бирга, банк Moody’с агентлигининг Ва3 “Ижобий” рейтинг кўрсаткичини ҳам барқарор сақлаб келмоқда.

Frame 2136138957.png

Шунингдек, банк дастурчилари томонидан тайёр бизнес-режа яратадиган сунъий интеллект платформаси ишлаб чиқилди. Мазкур платформанинг асосий мақсади, туман ва маҳаллалар кесимида иқтисодий салоҳиятни таҳлил қилиш, устувор бизнес йўналишларни аниқлаш ҳамда фойдаланувчиларга сунъий интеллект ёрдамида амалий тавсиялар беришдан иборат.

Frame 2136138948.png

CРМ тизими ва кредит конвеерини жорий этиш юзасидан

Жисмоний шахслар учун тезкор хизмат кўрсатиш учун CРМ тизими янада такомиллаштирилди. Бунинг натижасида 2025 йилда 60 098 нафар мижозга тўлиқ автоматлаштирилган тизим орқали 2 137 млрд. сўм миқдоридаги кредит маблағлари ажратилди.

Frame 2136138954.png

Аҳолига чакана хизматлар кўрсатиш бўйича

Бугун банк томонидан иккиламчи бозордан уй-жой сотиб олиш учун 21,55 фоиздан бошлаб ипотека кредитлари ажратилиши йўлга қўйилди. Бу эса тижорат банклари томонидан иккиламчи бозор учун тақдим этилаётган энг паст фоиз ставкалардан бири ҳисобланади. Шунингдек, бирламчи бозордан уй-жой сотиб олиш учун ипотека кредит фоиз ставкаси 17 фоизгача пасайтирилди.

Автомобиль харид қилиш учун “Премиум автокредит” маҳсулоти доирасида Mercedes-Benz, BMW, Toyota, Nissan, Porsche ва бошқа премиум автомобилларни сотиб олиш учун 2 млрд. 60 млн сўмгача автокредит ажратилиши йўлга қўйилди. Шунингдек, KIA, Chery, Haval, Changan ва бир қатор UzAuto Motors автомобиллари учун 0 фоиздан бошлаб автокредитлар таклиф этилмоқда.

Банк стратегиясидаги лойиҳалар тўғрисида

Микрокредитбанкни ривожлантиришнинг яқин 3 йилдаги (2026-2028) бош мақсади — анъанавий банк тизимидан тўлиқ рақамли, мижозга йўналтирилган ва молиявий жиҳатдан ўта барқарор экотизимга айланишдир. Шу мақсадда, стратегия доирасида жами 38 та йирик трансформацион лойиҳани амалга ошириши бошланди.

Жумладан:

Биринчиси бугун бозорда жуда катта талаб мавжуд бўлган Исломий молиялаштириш хизматларини жорий этиш лойиҳасидир. Лойиҳа 2027 йил якунига қадар босқичма-босқич тўлиқ амалга оширилади.

Иккинчи стратегик лойиҳа — бу келажак авлод учун мўлжалланган “Junior Banking”, яъни болалар ва ўсмирлар учун рақамли банк тизимидир. Бу лойиҳа банкнинг келажакдаги мижозлар базасини яратиш механизмидир.

Кредитлашда “AI Scoring” амалиётини қўллаш

Банк Стратегиясида кредитлаш жараёнларига сунъий интеллектга асосланган скоринг тизимини жорий этишни режалаштирган. Мазкур ечим мижозларнинг кредитга лаёқатини янада аниқ баҳолаш, қарор қабул қилиш тезлигини ошириш, инсон омили билан боғлиқ хатоларни камайтириш ҳамда кредит рискларини самарали бошқариш имконини беради.

Face ID технологиясини интеграция қилиш бўйича

Face ID тизими лойиҳаси банкка ташриф буюрувчи мижозларни тезкор идентификация қилиш, улар тўғрисидаги маълумотларни қайта ишлаш орқали хизмат кўрсатиш сифатини ошириш ҳамда банк операцияларини амалга оширишда юқори даражадаги хавфсизликни таъминлашга қаратилган.

Матбуот анжумани давомида банк мутасаддилари томонидан оммавий ахборот воситалари вакилларининг саволларига батафсил жавоб қайтарилди.

Банк Ахборот хизмати



Яна кўринг

18 август 2026

МКБАНК раҳбарияти “Долзарб 40 кунлик” доирасида маҳаллаларни ўрганди

Аниқланган масалаларни ҳал этишда банкнинг ҳудудий бўлинмалари ҳамда “маҳалла еттилиги” билан ҳамкорликни янада кучайтириш бўйича тегишли вазифалар белгиланди.

18 август 2026

“МУСТАҚИЛЛИК ВА МЕН” — РАСМЛАР ТАНЛОВИГА МАРҲАМАТ!

Танловда 6–11 ёшдаги банк ходимларининг фарзандлари иштирок этиши мумкин.

17 август 2026

МКБАНК ва FOTON стратегик ҳамкорлик ва бўлиб тўлаш шартлари!

Имтиёзли шартлари 0% бўлиб тўлаш асосида расмийлаштиришлари мумкин

Сўров

Ишонч телефони хизмат кўрсатиш сифатини баҳоланг
Омонат очиш — осон!
MAVRID иловасини ҳозироқ юклаб олинг.
Mavrid иловасини сизга қулай бўлган сервис орқали ўрнатинг:
Омонат очиш — осон!
Омонат очиш — осон!
Бепул ўтказмалар
5 миллион сўмгача бўлган ўтказмалар — тўлиқ бепул!
Mavrid иловасини сизга қулай бўлган сервис орқали ўрнатинг:
Бепул ўтказмалар
Бепул ўтказмалар
Онлайн Микрокарз "Оммабоп"
Тез ва осон! MAVRID иловасини ҳозироқ юклаб олинг.
Mavrid иловасини сизга қулай бўлган сервис орқали ўрнатинг:
Онлайн Микрокарз "Оммабоп"
Онлайн Микрокарз "Оммабоп"
Онлайн таълим кредити
Ўқишни кечиктирманг — ҳозироқ бошланг.
Mavrid иловасини сизга қулай бўлган сервис орқали ўрнатинг:
Онлайн таълим кредити
Онлайн таълим кредити
Виртуал карталар
Виртуал карталар MAVRID иловасида. Телефонингиз — ҳамёнингиз.
Mavrid иловасини сизга қулай бўлган сервис орқали ўрнатинг:
Виртуал карталар
Виртуал карталар
Асосий Харита бўйича
Биз билан боғланиш
Ягона телефон-маркази
Иш тартиби: Ду-Жу 08:00-20:00
Ишонч телефони
Иш тартиби: Ду-Жу 09:00-18:00
Барча алоқалар
Коррупцияга қарши назорат департаменти ишонч рақами
(Ички рақам: 1265)
Иш тартиби: Ду-Жу 09:00-18:00
Мобил илова
Мобил илова

Иловаси ёрдамида барча банк хизматларидан 24/7 фойдаланинг — уйдан чиқмасдан, тез, қулай ва ишончли тарзда!

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босингPowered by X