1-октябрь – Устоз ва мураббийлар куни муносабати билан МКБАНК бош офисида байрам тадбири ташкил этилди.

5 (160).png

Тадбирда банк Бошқарув раиси ўринбосари И.Джуманиязов иштирок этиб, тизимда меҳнат қилиб келаётган устозларимизни байрам билан табриклади.

2 (192).png

Қувонарлиси, банкда узоқ йиллар ҳалол меҳнат қилиб, кўпнинг эътиборини қозонган, ёшларга ҳар жиҳатдан ўрнак бўлиб келаётган фидойи ходимларнинг меҳнатлари алоҳида эътироф этилди ва эсдалик совғалари топоширилди.

1 (188).png

Дарҳақиқат, минглаб мурғак қалбларга оқу-қорани танитадиган, эзгулик ёғдусини бахш этадиган, келажакка тийрак нигоҳ ташлашга ўргатадиган, ёшлар қалбида эртанги кунга қатъий ишонч уйғотадиган, шогирдлари учун ҳаётнинг аччиқ-чучук синовларида доимо ёрдамга шай турадиган ўқитувчи ва мураббийлар меҳнатининг ўлчови, қиёси йўқ.

4 (163).png

МКБАНК жамоаси барчангизни касб байрамингиз билан самимий муборакбод этади, меҳрибон устозлар!

Банк Ахборот хизмати