Шрифт ўлчами:
A A A
Масштаб:
A A A A
Ранг: C C
Расмлар: Ёқиш Ўчириш
Сайтнинг тўлиқ версияси
МЕНИНГ БАНКИМ
Mavrid

МКБАНКда “Career Event 2026” бўлиб ўтди

...
Янгилаш: ...
Image
МКБАНКда “Career Event 2026” бўлиб ўтди

2026 йил 9 июнь куни пойтахтдаги “Hilton Tashkent City” меҳмонхонасида МКБАНК томонидан “Career Event 2026” тадбири ташкил этилди. Очиқ эшиклар куни форматида ўтказилган мазкур тадбир ёшларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг касбий ривожланишига кўмаклашиш ҳамда банк ва олий таълим муассасалари ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлашга қаратилди.

Тадбирда республикамизнинг етакчи олий таълим муассасалари вакиллари, талабалар, битирувчилар ҳамда банк соҳаси мутахассислари иштирок этди. Учрашув давомида таълим ва амалиёт интеграциясини ривожлантириш, ёш мутахассисларни меҳнат бозорига тайёрлаш ҳамда уларнинг бандлигини таъминлаш масалалари муҳокама қилинди.

“Career Event 2026” доирасида МКБАНК ва бир қатор нуфузли олий таълим муассасалари ўртасида ҳамкорлик меморандумлари имзоланди. Жумладан, MDIS in Tashkent, Қўқон давлат университети, Г.В. Плеханов номидаги Россия иқтисодиёт университетининг Тошкент филиали, Янги Ўзбекистон университети, Wебстер университети ҳамда Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети билан ҳамкорлик истиқболлари юзасидан келишувларга эришилди.

C8423.00_03_13_02.Still007.jpg


C8423.00_05_46_19.Still017.jpg

DSC02811.jpg

Мазкур меморандумлар талабалар учун амалиёт дастурларини кенгайтириш, таълим жараёнини амалий тажриба билан бойитиш, истиқболли ёшларни банк тизимига жалб этиш ҳамда битирувчиларнинг иш билан таъминланиш имкониятларини оширишга хизмат қилади.

Тадбир давомида талабалар ва битирувчилар МКБАНКнинг фаолияти, банк тизимидаги замонавий касблар ҳамда мавжуд вакансиялар ҳақида батафсил маълумот олдилар. Шунингдек, улар банкнинг тажрибали мутахассислари ва раҳбарлари билан бевосита мулоқот қилиш, ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олиш ҳамда карера ривожи бўйича тавсиялар олиш имкониятига эга бўлдилар.

Тадбирнинг муҳим жиҳатларидан бири ёшларнинг касбий салоҳиятини ривожлантириш, уларни замонавий меҳнат бозори талабларига мос мутахассис сифатида шакллантиришга қаратилган ташаббусларнинг муҳокама қилинганидир. Бу эса таълим муассасалари ва иш берувчилар ўртасидаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга хизмат қилади.

DSC02897.jpg

МКБАНК ёшларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг билим ва кўникмаларини ривожлантириш ҳамда малакали кадрлар захирасини шакллантириш бўйича амалга оширилаётган ишларни изчил давом эттиради. Банк келгусида ҳам таълим муассасалари билан самарали ҳамкорликни кенгайтириб, ёшлар учун янги имкониятлар яратишга алоҳида эътибор қаратади.

Банк Ахборот хизмати



Яна кўринг

15 июн 2026

МКБАНК “ZAAMIN ULTRA” 2026да!

Марказий Осиёнинг энг манзарали ултрамарафонида МКБАНК жамоаси ҳам фаол қатнашди!
15 июн 2026

МКБАНКдан — Онлайн Эскроу хизмати!

Эндиликда мижозлар банк бўлимларига ташриф буюрмасдан туриб, масофадан эскроу ҳисобварағини очишлари ва уни бошқаришлари мумкин.

12 июн 2026

CRM ELMA кредит конвеери тизими комплекс аудитдан ўтказилади

Банк томонидан мижозларга тезкор ва сифатли хизмат кўрсатишни таъминлаш мақсадида CRM ELMA кредит конвеери тизими жорий этилган
Омонат очиш — осон!
MAVRID иловасини ҳозироқ юклаб олинг.
Mavrid иловасини сизга қулай бўлган сервис орқали ўрнатинг:
Омонат очиш — осон!
Омонат очиш — осон!
Бепул ўтказмалар
5 миллион сўмгача бўлган ўтказмалар — тўлиқ бепул!
Mavrid иловасини сизга қулай бўлган сервис орқали ўрнатинг:
Бепул ўтказмалар
Бепул ўтказмалар
Онлайн Микрокарз "Оммабоп"
Тез ва осон! MAVRID иловасини ҳозироқ юклаб олинг.
Mavrid иловасини сизга қулай бўлган сервис орқали ўрнатинг:
Онлайн Микрокарз "Оммабоп"
Онлайн Микрокарз "Оммабоп"
Онлайн таълим кредити
Ўқишни кечиктирманг — ҳозироқ бошланг.
Mavrid иловасини сизга қулай бўлган сервис орқали ўрнатинг:
Онлайн таълим кредити
Онлайн таълим кредити
Виртуал карталар
Виртуал карталар MAVRID иловасида. Телефонингиз — ҳамёнингиз.
Mavrid иловасини сизга қулай бўлган сервис орқали ўрнатинг:
Виртуал карталар
Виртуал карталар
Асосий Харита бўйича
Биз билан боғланиш
Ягона телефон-маркази
Иш тартиби: Ду-Жу 08:00-20:00
Ишонч телефони
Иш тартиби: Ду-Жу 09:00-18:00
Барча алоқалар
Коррупцияга қарши назорат департаменти ишонч рақами
(Ички рақам: 1265)
Иш тартиби: Ду-Жу 09:00-18:00
Мобил илова
Мобил илова

Иловаси ёрдамида барча банк хизматларидан 24/7 фойдаланинг — уйдан чиқмасдан, тез, қулай ва ишончли тарзда!

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босингPowered by X