Микрокредитбанк тизимида инсон омили билан бажариладиган ишларни автоматлаштириш ортиқча меҳнат сарфини ва банк активлари сифатини яхшилаш ҳамда харажатларни камайтириш орқали банкнинг молиявий ҳолатини соғломлаштириш мақсадида банк томонидан iABS тижорат банклари орасида биринчилардан бўлиб QR-Inventarizatsiya модули ишга туширилди

Мазкур модуль айни пайтда банкнинг Тошкент шаҳар бошқармасида тўлиқ жорий этилган бўлиб, қолган БХО ва БХМларда ҳам босқичма-босқич банк амалиётига татбиқ қилинмоқда.

Натижада:
- банк балансидаги фойдаланилаётган асосий воситалар ҳисоби (кирим/чиқими)ни аниқ юритиш автоматлаштирилди;
- асосий воситалар фойдаланаётган ҳар бир ходимга тўлиқ бириктириб чиқилди;
- асосий воситаларни мобил илова орқали «Инвентаризация» қилиш йўлга қўйилди.

Инвентаризация натижасида аниқланган камомадлар қопланиши автоматлаштирилди, бунда бириктирилган ходим иш ҳақидан баланс қийматида автоматик тарзда ундириш имконияти яратилди.

Банк Ахборот хизмати