
Бугун МКБАНКда 2026 йилнинг биринчи ярим йиллигида коррупциянинг олдини олиш, манфаатлар тўқнашувини аниқлаш ва банк фаолиятидаги коррупсиявий хавфларни камайтириш бўйича “Жамоатчилик эшитуви" бўлиб ўтди.
Унда Коррупцияга қарши курашиш агентлиги Жамоатчилик кенгаши аъзолари, Банк раҳбарияти, журналист ва блогерлар, банк ходимлари, ёшлар ва банкнинг ҳудудий бўлинмаларидан ходимлар ЗООМ орқали иштирок этишди.
Таъкидлаш керакки, 2026 йилнинг биринчи ярим йиллигида, яъни ҳисобот даврида банкнинг барча ҳудудий бўлинмаларини қамраб олган 22 та семинар-тренинг ташкил этилди. Уларда жами 2 750 нафар ходим коррупцияга қарши курашиш, унинг олдини олиш ва комплаенс маданияти бўйича билим ва кўникмаларини оширди.

Шунингдек, “CERT International” халқаро сертификатлаштириш ташкилоти иштирокида ўтказилган махсус ўқув семинарида 25 нафар ходим ISO 37001:2025 “Коррупцияга қарши курашиш менежмент тизими” стандарти бўйича чуқурлаштирилган таълим олди. Семинар якунида барча иштирокчилар халқаро сертификатларга эга бўлди.

Коррупсиявий хавфларни аниқлашда ходимлар ва жамоатчилик фикри ўрганилди
Банкда коррупцияга оид хавфларни барвақт аниқлаш мақсадида ички ва ташқи муҳитда аноним сўровномалар ўтказилди. “Биз коррупцияга қаршимиз!” шиори остида ўтказилган ички сўровномада 1 840 нафар банк ходими, ташқи сўровномада эса 2 180 нафар фуқаро — тадбиркорлар, банк-молия соҳаси вакиллари ва бошқа фаолият субъектлари иштирок этди.

Жамоатчилик фикрига кўра, коррупсиявий хавф нуқтаи назаридан энг муаммоли йўналишлар кредитлаш ва молиялаштириш жараёнлари бўлиб, улар жами 46 фоизни ташкил этган. Шунингдек, мансаб ваколатларини суиистеъмол қилиш — 19 фоиз, ишга қабул қилиш жараёнлари — 12 фоиз, мулк ва гаровни баҳолаш ҳамда қабул қилиш жараёнлари — 10 фоиз этиб қайд этилган.

Сўровнома натижалари асосида кредит ажратиш жараёнларида инсон омилини камайтириш, автоматлаштирилган баҳолаш тизимларини кенгайтириш, видеофиксатсияни кучайтириш ва жамоатчилик назоратини ривожлантириш бўйича таклифлар ишлаб чиқилди.
96 та мурожаат келиб тушди
МКБАНКда коррупцияга оид ҳолатлар ҳақида хабар бериш учун 6 та махсус алоқа канали фаолият юритмоқда. 2026 йилнинг биринчи ярим йиллигида ушбу каналлар орқали жами 96 та мурожаат ва хабар келиб тушди.
Мурожаатларнинг 73 таси бўйича хизмат текширувлари ва ўрганишлар ўтказилиб, аниқланган операцион хатоликлар бартараф этилди. Мазкур мурожаатлар бўйича банк ходимларининг хатти-ҳаракатларида жиноий ёки қонунбузарлик ҳолатлари аниқланмади.
Келиб тушган мурожаатларнинг энг катта қисми кредит операцияларига — 38 та (39,6 фоиз), касса амалиётлари ва ходимларнинг муомала маданиятига — 29 та (30,2 фоиз), пластик карталар ва банкоматларга — 19 та (19,8 фоиз) тўғри келган.

Ўтказилган текширувлар натижасида мурожаатларнинг бирортасида коррупция, пора бериш ёки тизимли суиистеъмолчилик билан боғлиқ важлар ўз тасдиғини топмаган.
67 та хизмат текшируви: коррупцияга оид ҳолатлар аниқланди
Ҳисобот даврида Коррупцияга қарши назорат департаменти томонидан жами 67 та хизмат текшируви ўтказилди. Текширувлар натижасида 2 та коррупцияга оид ҳолат — пора олиш ва таъмагирлик аниқланиб, материаллар ҳуқуқий баҳо бериш ва қонуний чора кўриш учун ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилди.
Шунингдек, 20 нафар банк ходимининг ҳуқуқбузарлик содир этганлиги аниқланди.
Ҳудудий бўлинмаларда ҳам 29 та мурожаат ва тақдимнома юзасидан хизмат текширувлари ўтказилди. Натижада Навоий вилоятида коррупцияга оид жиноят аниқланиб, тегишли ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилди.
Ўтказилган хизмат текширувлари таҳлили асосида Сурхондарё, Навоий ва Наманган вилоятлари коррупсиявий хавф юқори бўлган “қизил ҳудудлар” сифатида белгиланди. Мазкур ҳудудларда комплекс ўрганишлар ва “Сирли мижоз” тадбирларини ўтказиш режалаштирилган.
3 331 нафар ходимнинг манфаатлар тўқнашуви бўйича декларатсиялари таҳлил қилинди
Манфаатлар тўқнашувининг олдини олиш мақсадида 2026 йил январь-февраль ойларида банк тизимидаги 3 331 нафар ходимнинг эҳтимолий манфаатлар тўқнашуви тўғрисидаги йиллик декларатсиялари қабул қилинди ва таҳлил қилинди. Натижада 5 та мавжуд манфаатлар тўқнашуви ҳамда 216 та эҳтимолий манфаатлар тўқнашуви хавфи аниқланди. Мазкур ҳолатларни тартибга солиш бўйича таклифлар банкнинг Одоб-ахлоқ комиссиясига киритилди.

Шунингдек, 2026 йил май ойида Коррупцияга қарши назорат департаменти таркибида Манфаатлар тўқнашувининг олдини олиш ва харидлар устидан назорат қилиш бўлими ташкил этилди.
Кредит ва инвестиция жараёнлари ҳам комплаенс назоратида
Ҳисобот даврида кредит-инвестиция жараёнларида коррупсиявий омилларни аниқлаш ва олдини олиш мақсадида 36 та комплекс комплаенс-текширув ўтказилди. Жумладан, йирик ва стратегик кредит лойиҳалари доирасида 19 та контрагент чуқур текширилди, кичик тадбиркорлик субъектларига ажратилаётган кредитлар бўйича 4 та йирик лойиҳа ўрганилди. Шунингдек, банклараро пул бозори ва инвеститсиявий битимлар доирасидаги 3 та йирик операция таҳлил қилинди.
Янги банк маҳсулотлари ва амалиётлари бўйича эса жами 10 та комплаенс хулосаси ишлаб чиқилди.
2026 йилнинг иккинчи ярим йиллигида банкда коррупсиявий хавфларни янада камайтиришга қаратилган ишлар давом эттирилади.
Хусусан, хавф юқори бўлган ҳудудларда комплекс ўрганишлар ўтказиш, “Сирли мижоз” тадбирларини мунтазам ташкил этиш, ходимлар учун коррупцияга қарши семинар-тренингларни кучайтириш, аноним мурожаат каналларини кенг тарғиб қилиш ҳамда манфаатлар тўқнашувини электрон шаклда назорат қилиш механизмларини ривожлантириш режалаштирилган.
МКБАНК коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш, шаффофликни таъминлаш ва банк фаолиятида қонун устуворлигини мустаҳкамлашни изчил давом эттиради.
Банк Ахборот хизмати



















