
Юзага келган техник масалалар бўйича Маврид иловаси орқали онлайн ариза қолдириш имкони яратилди!
Эндиликда, навбатларсиз, ортиқча вақт йўқотмаган ҳолда ва 24/7 иш режимида юзага келган техник масалалар юзасидан онлайн ариза қолдиришингиз мумкин. Қолдирилган ҳар бир аризага ID рақами бириктирилади ва Сизга хабарнома кўринишида етказилади. Шунингдек, ариза ҳолатини онлайн режимда “Аризаларим” бўлими орқали кузатиб боришингиз мумкин.
Мурожаатлар навбат асосида банкнинг иш вақтида кўриб чиқилади.
Қуйидаги ва бошқа техник масалалар юзасидан Маврид иловаси орқали онлайн ариза қолдиришингиз мумкин:
• Омонат маблағларини ҳисоб рақамига ўтказиш ёки қайтариб олиш билан боғлиқ техник ҳолатлар• Автоундирув тизими билан боғлиқ техник ҳолатлар
• Банк картасини очиш, ёпиш ёки карта хизматлари билан боғлиқ техник ҳолатлар
• Картадан-картага ўтказмалар билан боғлиқ техник ҳолатлар
• Тўловларни амалга ошириш жараёнида юзага келган техник ҳолатлар
• Ҳисоб рақамига тўлов ўтказиш билан боғлиқ техник ҳолатлар
• Валюта конвертацияси билан боғлиқ техник ҳолатлар
• Visa Direct, MoneySend ва бошқа пул ўтказмалари билан боғлиқ техник ҳолатлар
• Маврид иловасида юзага келган бошқа техник масалалар
Ариза юбориш тартиби расмда босқичма-босқич кўрсатилган.

Юқоридаги хизматлардан фойдаланиш учун Ариза қолдириш жараёнида шахсий маълумотларингизни тоғри ва тўлиқ тарзда қолдиришнгиз лозим.



















