
Китоб – билим, тафаккур ва янги ғоялар манбаи.

МКБАНКда ходимлар ўртасида мутолаа маданиятини ривожлантириш ҳамда китобхонликни кенг тарғиб қилиш мақсадида навбатдаги китоб ярмаркаси ташкил этилди.
“BOOK.uz” билан ҳамкорликда ташкил этилган кўргазмада 2 000 га яқин бадиий адабиётлар, бизнес ва молия, шахсий ривожланиш, психология каби юзлаб китоблар ҳамда болалар учун мўлжалланган энциклопедия ва эртак китоблар тақдим этилди.


Бугун китоб танланг. Эртага эса у сизнинг энг тўғри қарорларингизга йўл кўрсатсин!



















