Шрифт ўлчами:
A A A
Масштаб:
A A A A
Ранг: C C
Расмлар: Ёқиш Ўчириш
Сайтнинг тўлиқ версияси
Сотиб олиш
11770
Сотиш
11870
Валюта айирбошлаш пунктидаги курс
ВалютаСотиб олишСотишЎзб МБ
USD
11770
11870
11813.21
EUR
13000
14000
13719.86
RUB
140
136.71
GBP
15600
16600
16000.99
CHF
14200
15200
14555.46
JPY
50
100
76.57
Курс 09.09.2026 09:00:00 ҳолатига амал қилади
1285, +998 55 503-63-63
Ягона телефон-маркази
Иш тартиби: Ду-Жу 08:00-20:00
Ишонч телефони
Иш тартиби: Ду-Жу 09:00-18:00
Коррупцияга қарши назорат департаменти ишонч рақами
(Ички рақам: 1265)
Иш тартиби: Ду-Жу 09:00-18:00
МЕНИНГ БАНКИМ
Mavrid

Муқаддасдир Ватан байроғи!

338
Янгилаш: 21 ноябр 2022, 12:14
Image
Муқаддасдир Ватан байроғи!

Бугун 18 ноябрь – Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи қабул қилинган кун муносабати билан “Микрокредитбанк” АТБда ҳам банк ходимлари иштирокида маданий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.

Маълумки, ҳар бир мамлакатнинг суверенитети ва мустақиллигини ифодаловчи муқаддас тимсоллари бўлади. Давлат рамзлари деб аталмиш ушбу муқаддам тимсолларга эга бўлиш учун, уни душман қўлига топширмаслик мақсадида тарихда жангу жадаллар бўлган. Давлат рамзлари азал-азалдан аждодлар томонидан муқаддас тимсол сифатида ҳамиша кўз қорачиғидай асраб-авайлаб келинган.

Ана шундай рамзлардан бири мамлакатимизнинг давлат байроғидир. Доимо ўзбек халқининг шон-шарафи ва ғуруридек юксакларда ҳилпираб турган байроғимиз 1991 йил 18 ноябрда Ўзбекистон Республикаси "Давлат байроғи тўғрисида”ги қонуни қабул қилинган кундан бошлаб давлат суверенитетининг рамзига айланди ва шу кундан бошлаб, байроғимиз Ўзбекистон делегацияларининг хорижий мамлакатларга сафарлари чоғида, давлатимизнинг чет эллардаги элчихоналари ва халқаро ташкилотлардаги ваколатхоналарида, халқаро конференцияларда, жаҳон кўргазмаларида, спорт мусобақаларида, юртимиздаги барча расмий идораларда озод ва обод Ватанимиз тимсоли сифатида юксакларда парвоз қилмоқда.

Шайх Нажмиддин Кубронинг жасоратини тарихдан яхши биламиз. Одатда, байроғимиз қабул қилинган кун муносабати билан ўтказиладиган катта- кичик тадбирлардаги маърузаларда, ОAВ ва ижтимоий тармоқлардаги чиқишларда буюк бобомиз Нажмиддин Кубро жасорати эсланади. 

Манбаларда айтилишича, Нажмиддин Кубро оғир ярадор ҳолида босқинчилар байроғини ғаним яловбардори қўлидан юлқиб олади. Бу аслида, душман учун оғир зарба эди. Бир муддат мўғуллар довдираб қолишади, чунки байроқнинг туширилиши мағлубиятдан дарак эди. Ёғийлар шайхнинг устига ташланишиб, байроқни унинг қўлидан тортиб олмоққа интиладилар, аммо бу иш осон кечмагани афсонага айланиб кетганки, ҳозирда ҳам шу гаплар оғиздан-оғизга кўчиб юради...

Бу ҳақда тадбир иштирокчиларига маълумотлар тақдим этилиб, улар билан байроғимизнинг қадри ва фахримиз эканлиги тўғрисида суҳбатлашилди. Шунингдек, тадбир давомида банк ходимлари ўртасида танлов ўтказилди. Танловда тадбир иштирокчилари ўзларига ажратилган “саноқли предметлар” (қоғоз, ручка ва қалам) асосида давлат байроғининг расмини чегараланган вақтда чизиб беришлари керак эди. Самимий ва ходимлар учун кутилмаган тарзда ўтган тадбирда ғолиблар овоз бериш орқали аниқланиб, банкнинг эсдалик совғалари билан тақдирланишди.

photo_2022-11-18_20-31-20.jpg 

Давлат рамзлари ҳамиша муқаддас ва улуғ саналади. Чунки у халқнинг ўтмиши, бугуни ва келажагини ўзида мужассам этган Ватаннинг ёрқин тимсолидир.

Байроғимизнинг баландлиги юртимизнинг обрў-нуфузи юксаклигидан далолатдир. Шундай экан, сарбаланд қаддимиз ва қадримиз тимсолини ҳамиша эъзозлайлик ва бошимиз узра баланд кўтарайлик!

photo_2022-11-18_20-31-22.jpg

Банк Ахборот хизмати





Яна кўринг

3 сентябр 2026

“Камбағаллик билан ишлаш бўйича” мутлақо янги тизим жорий қилинади!

Мазкур тизимга мувофиқ, “маҳалла еттилиги” учун масъул раҳбарлар, вилоят ва туман ҳокимлари ҳамда банклар кучайтирилган иш режимига ўтади
2 сентябр 2026

Янги ўқув йили — янги орзулар ва катта мақсадларнинг бошланиши!

Тадбирда сўзга чиққан М.Авазов барча ўқувчиларни, айниқса, мактаб остонасига илк бор қадам қўйган 1-синф ўқувчиларини янги ўқув йили билан табриклаб, уларга омад ва зафарлар тилади.

27 август 2026

МКБАНК ходимлари юксак мукофот билан тақдирланди!

Банк Бошқарув Раиси эсдалик нишонларни ўз эгаларига топшираркан, уларнинг юртимиз равнақи ва тараққиёти ҳамда банк ривожига қўшаётган муносиб ҳиссаларини алоҳида эътироф этди.

Сўров

Ишонч телефони хизмат кўрсатиш сифатини баҳоланг
Омонат очиш — осон!
MAVRID иловасини ҳозироқ юклаб олинг.
Mavrid иловасини сизга қулай бўлган сервис орқали ўрнатинг:
Омонат очиш — осон!
Омонат очиш — осон!
Бепул ўтказмалар
5 миллион сўмгача бўлган ўтказмалар — тўлиқ бепул!
Mavrid иловасини сизга қулай бўлган сервис орқали ўрнатинг:
Бепул ўтказмалар
Бепул ўтказмалар
Онлайн Микрокарз "Оммабоп"
Тез ва осон! MAVRID иловасини ҳозироқ юклаб олинг.
Mavrid иловасини сизга қулай бўлган сервис орқали ўрнатинг:
Онлайн Микрокарз "Оммабоп"
Онлайн Микрокарз "Оммабоп"
Онлайн таълим кредити
Ўқишни кечиктирманг — ҳозироқ бошланг.
Mavrid иловасини сизга қулай бўлган сервис орқали ўрнатинг:
Онлайн таълим кредити
Онлайн таълим кредити
Виртуал карталар
Виртуал карталар MAVRID иловасида. Телефонингиз — ҳамёнингиз.
Mavrid иловасини сизга қулай бўлган сервис орқали ўрнатинг:
Виртуал карталар
Виртуал карталар
Асосий Харита бўйича
Биз билан боғланиш
Ягона телефон-маркази
Иш тартиби: Ду-Жу 08:00-20:00
Ишонч телефони
Иш тартиби: Ду-Жу 09:00-18:00
Барча алоқалар
Коррупцияга қарши назорат департаменти ишонч рақами
(Ички рақам: 1265)
Иш тартиби: Ду-Жу 09:00-18:00
Мобил илова
Мобил илова

Иловаси ёрдамида барча банк хизматларидан 24/7 фойдаланинг — уйдан чиқмасдан, тез, қулай ва ишончли тарзда!

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босингPowered by X