Шрифт ўлчами:
A A A
Масштаб:
A A A A
Ранг: C C
Расмлар: Ёқиш Ўчириш
Сайтнинг тўлиқ версияси
МЕНИНГ БАНКИМ
Mavrid

Омонат картаси бу – замонавий рақамли омонат дафтарчаси

78
Янгилаш: 11 апрел 2025, 18:38
Image
Омонат картаси бу – замонавий рақамли омонат дафтарчаси

Бугунги рақамли трансформация жараёнида банк хизматларининг қулайлиги ва самарадорлиги муҳим ўрин тутади. Ана шундай янгиликлардан бири сифатида омонат карталарининг жорий этилишини алоҳида таʼкидлаш мумкин. Бу ташаббус тижорат банклари орасида биринчилардан бўлиб, Микрокредитбанк фаолиятида янги босқични бошлаб бериши, мижозларга эса янада қулай ва тезкор хизматларни тақдим этишга йўл очиши кутилмоқда.

Омонат картаси — бу анʼанавий омонат дафтарчаси ўрнини босувчи, рақамли шаклдаги замонавий карта бўлиб, УЗCАРД тизими орқали амалга оширилади. Эндиликда мижозлар банкка бориб-келиш, қоғозли дафтарчаларни сақлаш, фоизларни ҳисоблаш учун навбатда туриш каби анʼанавий ва ноқулай жараёнлардан халос бўлади.

Омонат картанинг афзалликлари кўп. Асосийси, мижоз омонат дафтарчасидан фойдаланишга ҳожат қолмайди. Бу эса банкда қоғоз ва принтер харажатларини қисқартиради. 

Мижозлар банкнинг “Маврид” мобил иловасига уланиб, барча амалиётларни масофадан туриб бажариши мумкин. Банк ходимлари ҳар ой мижоз фоизларини қоғозга ёзиб беришдан халос бўлади. Бу ходимлар вақтини тежайди. Вақт тежалиши натижасида кўпроқ мижозларга тезкор хизмат кўрсатиш ва банк маҳсулотларини кенгроқ таклиф этиш имкони пайдо бўлади. Мижозлар ўз омонат маблағларини тўлиқ ёки қисман, исталган вақтда, омонат карта орқали қайтариб олиш имкониятига эга бўлади. Бундай инновациялар мижозларни рақамли молиявий маҳсулотлардан фойдаланишга ўргатади. 

Омонат карталарининг жорий қилиниши — бу нафақат технологик ютуқ, балки банк тизимидаги мижозга йўналтирилган ёндашувнинг амалий ифодасидир. Янги форматдаги хизмат кўрсатиш орқали банклар нафақат иш самарадорлигини оширади, балки рақобатбардошлигини ҳам мустаҳкамлайди. 

Банк Ахборот хизмати



Яна кўринг

22 январ 2026

МКБАНК ва АҚШ банки ўртасида учрашув бўлиб ўтди

МКБАНК — халқаро ишончга эга банк!
22 январ 2026

Тарихий қадам: MIGA кафолати остида халқаро инвестицияларни жалб қилинди

МКБАНК Германиянинг ODDO BHF SE банкидан 50 миллион AҚШ доллари миқдоридаги маблағларни жалб қилди.
21 январ 2026

2025 йил: “Микрокредитбанк” АТБнинг халқаро молия бозоридаги ютуқлари

2025 йилда МКБАНК халқаро молия институтлари билан ҳамкорликни фаол ривожлантириб, савдони молиялаштириш йўналишида муҳим натижаларга эришди.

Сўров

Ишонч телефони хизмат кўрсатиш сифатини баҳоланг
Омонат очиш — осон!
MAVRID иловасини ҳозироқ юклаб олинг.
Mavrid иловасини сизга қулай бўлган сервис орқали ўрнатинг:
Омонат очиш — осон!
Омонат очиш — осон!
Бепул ўтказмалар
5 миллион сўмгача бўлган ўтказмалар — тўлиқ бепул!
Mavrid иловасини сизга қулай бўлган сервис орқали ўрнатинг:
Бепул ўтказмалар
Бепул ўтказмалар
Онлайн Микрокарз "Оммабоп"
Тез ва осон! MAVRID иловасини ҳозироқ юклаб олинг.
Mavrid иловасини сизга қулай бўлган сервис орқали ўрнатинг:
Онлайн Микрокарз "Оммабоп"
Онлайн Микрокарз "Оммабоп"
Онлайн таълим кредити
Ўқишни кечиктирманг — ҳозироқ бошланг.
Mavrid иловасини сизга қулай бўлган сервис орқали ўрнатинг:
Онлайн таълим кредити
Онлайн таълим кредити
Виртуал карталар
Виртуал карталар MAVRID иловасида. Телефонингиз — ҳамёнингиз.
Mavrid иловасини сизга қулай бўлган сервис орқали ўрнатинг:
Виртуал карталар
Виртуал карталар
Асосий Харита бўйича
Биз билан боғланиш
Ягона телефон-маркази
Иш тартиби: Ду-Жу 08:00-20:00
Ишонч телефони
Иш тартиби: Ду-Жу 09:00-18:00
Барча алоқалар
Коррупцияга қарши назорат департаменти ишонч рақами
(Ички рақам: 1265)
Иш тартиби: Ду-Жу 09:00-18:00
Мобил илова
Мобил илова

Иловаси ёрдамида барча банк хизматларидан 24/7 фойдаланинг — уйдан чиқмасдан, тез, қулай ва ишончли тарзда!

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босингPowered by X