
Сўнгги кунларда айрим мижозларга электрон почта ёки ижтимоий тармоқлар орқали Адлия вазирлигидан “Ижро иши материаллари ҳақида хабарнома” сарлавҳали хатлар келмоқда.
Хатлардаги пдф файллар ва ҳаволалар (ссилкалар) зарарли бўлиб, сизнинг шахсий маълумотларингиз ёки қурилмангиз хавф остида қолиши мумкин!
Эҳтиёт чоралари:
• Номаълум манбадан келган хатларни очманг;
• Иловаларни юклаб олманг;
• Ҳаволаларга кирманг;
Барча маълумотларни фақат расмий манбалар орқали текширинг:
www.adliya.uz (https://www.adliya.uz/)
www.mkb.uz (https://www.mkb.uz/)
Агар шубҳали хат ёки файлни очган бўлсангиз, дарҳол ўзнингизга яқин банкка ёки банкнинг қисқа 1285 рақамига мурожаат қилинг.