Шрифт ўлчами:
A A A
Масштаб:
A A A A
Ранг: C C
Расмлар: Ёқиш Ўчириш
Сайтнинг тўлиқ версияси
МЕНИНГ БАНКИМ
Mavrid

Пойтахтимиздаги маҳаллаларда кутубхоналар ташкил этилмоқда

266
Янгилаш: 8 май 2024, 10:08
Image
Пойтахтимиздаги маҳаллаларда кутубхоналар ташкил этилмоқда

Таниқли адабиётшунос Ўзбекистон қаҳрамони Озод Шарафиддинов фарзандлариниг тарбиясидан нолиб маслаҳат сўраб келган кишига: «Фарзандларингизнинг қўлига китоб тутқазинг. Китоб уларга ҳаётни, турмушнинг қийинчилкларига дош беришни, сабрни ва қаноатни ўргатади» деган эканлар. 

Дарҳақиқат, инсон маънавиятини оширадиган, сўз бойлигини тўлдириб борадиган энг муҳими, тўғри йўлни кўрсатадиган энг яқин дўст бу китобдир.

cd2b9246-9144-4802-b3ca-d1d7f5305804.png

Давлатимиз раҳбари “Китобсиз тараққиётга, юксак маънавиятга эришиб бўлмайди. Дунёдаги ҳар қайси давлат, ҳар қайси миллат биринчи навбатда ўзининг интеллектуал салоҳияти, юксак маънавияти билан қудратлидир. Бундай енгилмас куч манбаи эса, аввало, инсоният тафаккурининг буюк кашфиёти – китоб ва кутубхоналарда, – деб бежиз таъкидламаганлар.

Бугун «Микрокредитбанк» АТБ ташаббуси билан пойтахтимиздаги қатор маҳаллаларда шинам ва кўркам кутубхоналар ташкил этилиб, фойдаланишга топширилмоқда. Улардан бири пойтахтимиздаги Янги ҳаёт тумани «Олчазор» маҳалласида янги ташкил этилган кутубхонадир. 

cf1fc26e-2327-4dd1-a3a2-558d2d258fac.png

Ушбу зиё масканида ўзбек ва жаҳон адабиётининг нодир асарлари, иқтисодий китоблар, болалар адабиёти ҳамда турли жанрларда чоп этилган адабиётлар, маънавий-маърифий ва тарбиявий аҳамиятга эга жами 2 мингга яқин китоблар ўрин олган бўлиб, бу маънавият маскани маҳалла аҳли учун кутилмаган совға бўлди. Шунингдек, кутубхонада шахмат ўйнашга қизиқувчилар учун ҳам алоҳида жой ҳозирланган.

Мазкур кутубхонанинг очилиши ёшу кексага чинакам қувонч бағишлайди, десак адашмаймиз. Чунки энди нафақат ёшлар, балки кекса авлод ҳам бўш вақтини ана шу зиё масканида ўтказиши мумкин.

f004d889-dc7b-4cdb-87a6-9ebb87932137.png

2024 йил 1 март ҳолатига кўра, «Олчазор» маҳалласида 5287 нафар аҳоли, шу жумладан, 2 544 нафар ёшлар, 2 541 нафар хотин-қизлар истиқомат қилади. 

Яна бир кутубхона Олмазор туманидаги «Хончорбоғ» маҳалласида ҳам энг янги китоблар билан бойитилган ҳолда ташкил этилди.

Мазкур кутубхонада ҳам маҳалладаги турли соҳа ва қатлам вакиллари ўзлари учун зарур китобларни топишлари, шунингдек, шахматга қизиқувчилар шахмот ўйнашлари мумкин. Ёшлар ва кексаларни бир манзилга тўплайдиган шинам гўшада айни дамда 1,5 мингдан ортиқ бадиий ва таржима адабиётлар, эртак китоблар, турли энциклопедия ва юртимиз тарихига оид китоблар мавжуд.

Микрокредитбанкка бириктирилган яна бир ҳудуд — Чилонзор туманидаги 5000 дан ортиқ аҳоли яшайдиган «Шарқ» маҳалласи бўлиб, у ерда ҳам замонавий ва шинам кутубхона ташкил этилди. Мингдан ортиқ бадиий ва таржима адабиётлар, иқтисодий ва мотивацион китоблар, болалар адабиёти ва юртимиз тарихига оид китоблар маҳалла аҳли учун ажойиб туҳфа бўлди. Бу маҳаллада ҳам шахматга қизиқувчилар учун шахмот ўйнашларига шароит яратилди.

6a4992ef-2a1c-4165-9631-0084d355143e.png

Айниқса, ушбу маҳаллада истиқомат қилувчи, китобга ўзгача меҳр қўйган Дилноза Алиева анча вақтдан буён ишсиз бўлиб, бугун бу кутубхонанинг очилганидан жуда хурсандлигини ва севимли иши билан шуғулланишидан мамнунлигини яширмади.  

Эътиборлиси шундаки, маҳаллалардаги бу каби кўркам кутубхоналарнинг ташкил этилиши нафақат аҳоли ўртасида китобхонлик маданиятини оширишга, балки шу ҳудудда янги иш ўринлари яратилишига хизмат қилади. 

Микрокредитбанк эса бундай хайрли ишларда доим халқимизга камарбаста бўлишга интилади.

Банк Ахборот хизмати



Яна кўринг

5 июн 2026

Дам олиш кунлари ҳам МКБАНК ишлайди!

6 ва 7- июнь (шанба ва якшанба) кунлари айрим навбатчи банк офислари ва хизмат кўрсатиш марказлари ишлайди.
3 июн 2026

“Китоб ўқиш соати”да “Икки эшик ораси” асари ўқилди

Челленж учун ўзбек адабиётининг дурдона асарларидан бири Ўткир Ҳошимовнинг “Икки эшик ораси” асари танланди.

1 июн 2026

У-CАШдан янги қулайлик!

U-CASH тизими орқали 0%да, комиссиясиз қабул қилиш имконияти йўлга қўйилди

Сўров

Ишонч телефони хизмат кўрсатиш сифатини баҳоланг
Омонат очиш — осон!
MAVRID иловасини ҳозироқ юклаб олинг.
Mavrid иловасини сизга қулай бўлган сервис орқали ўрнатинг:
Омонат очиш — осон!
Омонат очиш — осон!
Бепул ўтказмалар
5 миллион сўмгача бўлган ўтказмалар — тўлиқ бепул!
Mavrid иловасини сизга қулай бўлган сервис орқали ўрнатинг:
Бепул ўтказмалар
Бепул ўтказмалар
Онлайн Микрокарз "Оммабоп"
Тез ва осон! MAVRID иловасини ҳозироқ юклаб олинг.
Mavrid иловасини сизга қулай бўлган сервис орқали ўрнатинг:
Онлайн Микрокарз "Оммабоп"
Онлайн Микрокарз "Оммабоп"
Онлайн таълим кредити
Ўқишни кечиктирманг — ҳозироқ бошланг.
Mavrid иловасини сизга қулай бўлган сервис орқали ўрнатинг:
Онлайн таълим кредити
Онлайн таълим кредити
Виртуал карталар
Виртуал карталар MAVRID иловасида. Телефонингиз — ҳамёнингиз.
Mavrid иловасини сизга қулай бўлган сервис орқали ўрнатинг:
Виртуал карталар
Виртуал карталар
Асосий Харита бўйича
Биз билан боғланиш
Ягона телефон-маркази
Иш тартиби: Ду-Жу 08:00-20:00
Ишонч телефони
Иш тартиби: Ду-Жу 09:00-18:00
Барча алоқалар
Коррупцияга қарши назорат департаменти ишонч рақами
(Ички рақам: 1265)
Иш тартиби: Ду-Жу 09:00-18:00
Мобил илова
Мобил илова

Иловаси ёрдамида барча банк хизматларидан 24/7 фойдаланинг — уйдан чиқмасдан, тез, қулай ва ишончли тарзда!

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босингPowered by X