Давлатимиз томонидан қишлоқ хўжалиги, шу жумладан, паррандачилик тармоғини ривожлантиришга катта эʼтибор бериб келинмоқда.

Жумладан, паррандачилик тармоғига қатор субсидия ва имтиёзлар берилиб, имтиёзлардан фойдаланиб иқтисод қилинган маблағлар паррандачилик корхоналарини ривожлантиришга ҳамда янги паррандачилик корхоналари ташкил этилишига замин яратмоқда.

5 (51).png

Президентимизнинг 2025-йил 30-январдаги ПҚ-34-сонли қарорига мувофиқ, йирик паррандачилик хўжаликлари билан аҳоли ўртасида кооперация усулида “Парранда боқиш – даромад топиш” лойиҳаси амалга оширилиши ҳисобига Хоразм вилоятида 63 минг нафардан ортиқ фуқароларнинг бандлиги таʼминланиши режалаштирилган. 

Шу мақсадда, жорий йилнинг 26-апрел куни банк томонидан молиялаштирилган Хоразм вилоятидаги “Қўшкўпир парранда” масʼулияти чекланган жамиятига бир гуруҳ ОАВ вакиллари иштирокида пресс-тур ташкил этилди.

3 (60).png

Хусусан бугунги кунда вилоятда 114 та паррандачилик хўжаликлари фаолият юритаётган бўлса, ушбу хўжаликларнинг аксарияти “Микрокредитбанк” АТБ томонидан таклиф этилаётган имтиёзли кредит ҳисобига аҳоли хонадонларида кооперация асосида парранда боқишни ташкил этиш ва шу орқали аҳоли бандлигини таʼминлашга ўз ҳиссасини қўшиш истагини билдирмоқда.

1 (61).png

Жумладан, Қўшкўпир туманидаги “Қўшкўпир парранда” масʼулияти чекланган жамияти ҳам кооперация асосида парранда боқишни бошлаб юборган.

6 (44).png

Мазкур корхона фаолиятини кенг ёритиш мақсадида, бир гуруҳ ОАВ вакиллари иштирокида пресс-тур ташкил этилган бўлиб, унда журналистлар корхонада паррандачилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш жараёни билан яқиндан танишишди. 

Корхона Қўшкўпир туманида жойлашган бўлиб, 8 та парранда боқиш бинолари ва соатига 10 тонна озуқа-ем ишлаб чиқариш қувватига эга. Корхонада бугунги кунда 200 нафардан зиёд ишчи ва ходимлар доимий иш билан таʼминланган. 

7 (32).png

Корхонага аҳоли хонадонлари билан кооперация тимизимида ишлаш учун “Микрокредитбанк” АТБ томонидан 30 млрд сўм кредит маблағи ажратилиб, бунинг натижасида вилоятнинг деярли барча туманларида 927 та аҳоли хонадонлари билан кооперация асосида парранда боқиш йўлга қўйилган.

2 (60).png

Маʼлумот учун, жорий йилнинг биринчи чорагида тижорат банклари томонидан ажратилган 73 млрд сўмдан ортиқ кредитлар ва кўрсатилган ҳомийликлар ҳисобига вилоятда кооперация асосида 5 минг нафар аҳоли бандлиги таʼминланди. 

Пресс-тур давомида журналистлар мазкур лойиҳалар доирасида амалга оширилаётган ишлар хусусида батафсил маʼлумотларга эга бўлишди. 

Банк Ахборот хизмати