
Жорий йилнинг 5 декабрь куни Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳридаги Ёшлар марказида “Микрокредитбанк” АТБ ташаббуси билан “Раҳбар ва ёшлар” учрашуви ташкил этилди.
Очиқ мулоқотда банк Бошқарув раиси ўринбосари в.в.б У.Жуманиёзов, ёшлар ва аёлларни тадбиркорликка жалб қилиш бошқармаси бошлиғи М.Ражапов ҳамда “Ёшлар-келажагимиз” жамғармаси Қорақалпоғистон филиали раҳбари в.в.б. Ж.Алламуратовлар ёш тадбиркорлар, маҳалла ёшлари, битирувчилар ва фаол ёшлар билан суҳбатлашди.
Учрашувда банк хизматлари, имтиёзли кредитлар, тадбиркорликни бошлаш бўйича амалий тавсиялар, молиявий саводхонлик ва бандлик масалалари муҳокама қилинди. Шунингдек, коррупция профилактикаси бўйича ҳам очиқ савол-жавоблар бўлиб ўтди.
Йиғилиш давомида Президентимизнинг ёшлар учун қаратилган ПҚ-60 ва ПФ-61-сонли қарор ҳамда фармонлари юзасидан ҳам тушунтиришлар берилди. Улар доирасида стартаплар учун грантлар, фоизсиз кредитлар, солиқ имтиёзлари, ўқиш ва малака ошириш учун қўшимча дастурлар каби имкониятлар тарғиб қилинди.
МКБАНК ёшларга эътиборни, ташаббусларни доим қўллаб-қувватлайди.
Банк Ахборот хизмати

















