Ижтимоий тармоқларда “Микрокредитбанк” АТБ Тўрткўл БХМ ходимлари 17 нафар омонатчининг пулларини ўзлаштирган” деган хабарлар тарқалмоқда.

Ҳолат юзасидан қуйидагиларни билдирамиз.

Тўрткўл БХМда омонат маблағлари ўзлаштирилганлик ҳолати банкнинг Ички назорат тизимлари томонидан аниқланган ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга мурожаат қилинган.

Мазкур ҳолат бўйича тергов жараёнлари тугатилиб, суд ишлари давом этмоқда.

Суднинг тегишли қарорига асосан ҳолатлар ўз тасдиғини топган тақдирда, омонат маблағлари тўлаб берилиши маълум қилинади.

Банк Ахборот хизмати