
Бизнесни ривожлантириш учун ҳар доим ҳам маблағни маълум бир йўналишга сарфлаш шарт эмас. Айланма маблағларни тўлдириш, жорий харажатларни қоплаш ёки бизнес эҳтиёжларига йўналтириш учун МКБАНКнинг тадбиркорлик фаолияти учун мақсадсиз кредитидан фойдаланиш мумкин.
Кимлар фойдаланиши мумкин?
Кредит қуйидаги мижозларга мўлжалланган:
- якка тартибдаги тадбиркорлар;
- юридик шахслар.
Кредит қандай валютада ажратилади: Кредит миллий валютада ва АҚШ долларида ажратилиши мумкин.
Бунда якка тартибдаги тадбиркорларга кредитлар фақат миллий валютада берилади.
Кредит муддати: 60 ойгача бўлган муддатга ажратилади.
Шунингдек, кредит бўйича имтиёзли давр ҳам мавжуд: 36 ойгача бўлган кредитлар учун — 6 ойгача; 36 ойдан 60 ойгача бўлган кредитлар учун — 12 ойгача.
Кредит миқдори
Кредит миқдори мижознинг мақоми ва кредит шартларига қараб белгиланади.
Yakka tartibdagi tadbirkorlar va yuridik shaxslar uchun:
- 5 000 АҚШ доллари эквивалентидан ортиқ;
- 25 000 АҚШ доллари эквивалентигача бўлган кредитлар — 36 ойгача.
Энг муҳим қулайлик
Кредитнинг асосий афзалликларидан бири — ажратилган маблағнинг мақсадли ишлатилишини текшириш талаб этилмайди. Яъни тадбиркор кредит маблағларини бизнесининг долзарб эҳтиёжларига мос равишда йўналтириши мумкин. Бизнесингиз учун зарур маблағни қулай шартларда жалб қилинг ва фаолиятингизни ривожлантириш учун янги имкониятлардан фойдаланинг.
Кредит ажратиш банкнинг ички тартиблари ва амалдаги талабларга мувофиқ амалга оширилади.



















