
“Микрокредитбанк” АТБ ходимлари Темурийлар тарихи давлат музейига ташриф буюрдилар. Ушбу ташриф банк тизимида маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш ҳамда ходимларнинг тарихий меросимизга бўлган қизиқишини юксалтириш мақсадида ташкил этилди.
Музейда ходимлар буюк саркарда Амир Темурнинг ҳаёти ва Темурийлар сулоласи даври маданияти билан яқиндан танишдилар. Мармар билан безатилган деворлар, нақш ва олтин суви билан чиройли қилиб ишланган заллар, 8,5 метр баландликдаги нурли қандил — буларнинг барчаси банкимиз ходимларида катта таассурот қолдирди.
Амир Темурнинг давлат бошқаруви ва ҳаётий қарашлари ҳар бир соҳада ибрат бўла олади, хусусан “Куч – адолатда” деган шиори банк фаолиятида ҳам ўзига хос йўл-йўриқ бўлиб хизмат қилади. Чунки банк тизимида ҳам адолат, ишонч ва масъулият орқали мижозларга муносиб хизмат кўрсатиш асосий вазифа ҳисобланади. Ушбу саёҳат банк ходимлари учун маънавий озуқа бера олди деб ўйлаймиз.
Банк Ахборот хизмати