
Ижтимоий тармоқларда банк реклама материалларида янгиланган сайт саҳифасининг тил бўйича кўринишларига доир билдирилган фикрлар тезкор ўрганилди.
Ҳолат бўйича шуни маълум қиламизки, ушбу баннерлар банк мутахассислари томонидан эмас, балки сайт концепцияси ва дизайнини ишлаб чиққан ташқи мутахассислар томонидан тайёрланган ва эълон қилинган.
Айни пайтда контент қайта кўриб чиқилиб, келгусидаги барча медиа маҳсулотларда давлат тилидаги саҳифа кўринишини тўлиқ ва устувор тарзда акс эттириш бўйича ишлар амалга оширилмоқда.
Сизнинг эътибор ва асосли таклифларингиз хизматларимизни янада такомиллаштиришга хизмат қилади. Очиқ муносабат учун ташаккур.
Банк Ахборот хизмати


















