Жорий йилнинг 9 сентябрь куни Ўзбек-Япон маркази билан ҳамкорликда Япониялик HR бўйича таниқли мутахассис ва стратегик менежмент катта эксперти Киоко Ямазаки иштирокида банк ходимлари учун тренинг ташкил этилди. 

 Тренингда "Идеал истеъдод имиджини аниқлаш", "Ишга олиш", "Кадрларни ривожлантириш/карьерани режалаштириш" мавзуларида бош офис Персонални бошқариш департаменти ходимлари ҳамда вилоят минтақавий филиали ходимлар билан ишлашга масъул ходимлари иштирок этишди.

 Семинар давомида ходимларимиз ҳозирги кунда HR йўналиши бўйича сўнгги янгиликлар ва ўзгаришлар тўғрисидаги саволларига жавоблар олишди.