Шрифт ўлчами:
A A A
Масштаб:
A A A A
Ранг: C C
Расмлар: Ёқиш Ўчириш
Сайтнинг тўлиқ версияси
МЕНИНГ БАНКИМ
Mavrid

“Жадидчилик ва жадид адабиёти” мавзусидаги ижодий учрашув

160
Янгилаш: 5 декабр 2024, 11:45
Image
“Жадидчилик ва жадид адабиёти” мавзусидаги ижодий учрашув

Жадидлар ким бўлганини тушуниб олиш учун ўша давр тарихини жуда яхши билиш зарур. Жадидчилик ХИХ аср охири – ХХ аср бошида пайдо бўлди. Жадидлар – ёшлар, жадидчилик - ёшлар ҳаракати эди. Маълумотларга кўра, машҳур жадид ва ёшларнинг севимли ёзувчиси Чўлпон 1910-йилда 13 ёшда, Беҳбудийнинг ёши эса 30 дан ошиқроқ бўлган экан.

photo_5368681065729876987_w.png

Жадидчиликнинг ўзига хослиги нимада? Энг аввало, уларнинг ақл-заковати фавқулодда юксак ривожланган, ҳам Шарқ, ҳам Ғарб маданияти ҳақида муайян билимга эга бўлган. Деярли барчаси олий диний таълим олиб, Навоий, Жомий, Фузулий шеърияти, ўрта асрларда яратилган фалсафий рисолаларни ўқиб ва уқиб, бу билимини ҳам Шарқ, ҳам Ғарб маданияти ютуқлари билан бойитган. Aйни ҳол жадидларнинг фалсафий дунёқарашини белгилаб берган ва бу таълим соҳасини, умуман олганда, маърифатни ислоҳ қилиш борасидаги фаолиятида акс этган.

photo_5368681065729877007_w.png

Микрокредитбанкда ташкил этилган “Жадидчилик ва жадид адабиёти” мавзусидаги ижодий учрашувда ана шу мавзуда сўз борди. Тадбирда Банк Бошқарув раиси ўринбосари Шахло Ибрагимова ва банк ходимлари иштирок этди.

photo_5368681065729877000_w.png

photo_5368681065729876993_w.png

Қатағон қурбонлари хотираси давлат музейи катта илмий ходими, тарих фанлари бўйича фалсафа доктори Баҳром Ирзаев томонидан жадидчилик ҳаракати, уларнинг ғоялари, мақсадлари, тараққиёт, маърифатга қўшган ҳиссаси ҳақида фикр юритилди.

photo_5368681065729876996_w.png

Таъкидланишича, “Тилда, фикрда, ишда бирлик” деган эзгу ғоя билан майдонга чиққан жадид боболаримиз халқларимизни жаҳолат ва қолоқликдан олиб чиқиш, уларни ғафлат ботқоғидан қутқаришнинг асосий йўли – билим ва маърифатда, дунёвий тараққиётни эгаллашда, деб билдилар.

Улар шу йўлда фидойилик кўрсатиб, янги усул мактаблари, театр ва кутубхоналар, нашриётлар очдилар. Жамият аъзоларининг дунёқараши ва турмуш тарзини ўзгартириш мақсадида газета ва журналлар нашр этдилар. Ёшларни илғор давлатларга ўқишга юбордилар.

Бир сўз билан айтганда, улар миллий уйғониш, миллий тараққиёт ғоясини рўёбга чиқариш учун бор куч ва имкониятларини сафарбар этганлар. Микрокредитбанк ходимлари мазкур ижодий учрашувда ўзларига керакли билим ва кўникмаларга эга бўлдилар.

photo_5368681065729876992_w.png

Банк ахборот хизмати



Яна кўринг

15 июн 2026

МКБАНК “ZAAMIN ULTRA” 2026да!

Марказий Осиёнинг энг манзарали ултрамарафонида МКБАНК жамоаси ҳам фаол қатнашди!
15 июн 2026

МКБАНКдан — Онлайн Эскроу хизмати!

Эндиликда мижозлар банк бўлимларига ташриф буюрмасдан туриб, масофадан эскроу ҳисобварағини очишлари ва уни бошқаришлари мумкин.

12 июн 2026

CRM ELMA кредит конвеери тизими комплекс аудитдан ўтказилади

Банк томонидан мижозларга тезкор ва сифатли хизмат кўрсатишни таъминлаш мақсадида CRM ELMA кредит конвеери тизими жорий этилган

Сўров

Ишонч телефони хизмат кўрсатиш сифатини баҳоланг
Омонат очиш — осон!
MAVRID иловасини ҳозироқ юклаб олинг.
Mavrid иловасини сизга қулай бўлган сервис орқали ўрнатинг:
Омонат очиш — осон!
Омонат очиш — осон!
Бепул ўтказмалар
5 миллион сўмгача бўлган ўтказмалар — тўлиқ бепул!
Mavrid иловасини сизга қулай бўлган сервис орқали ўрнатинг:
Бепул ўтказмалар
Бепул ўтказмалар
Онлайн Микрокарз "Оммабоп"
Тез ва осон! MAVRID иловасини ҳозироқ юклаб олинг.
Mavrid иловасини сизга қулай бўлган сервис орқали ўрнатинг:
Онлайн Микрокарз "Оммабоп"
Онлайн Микрокарз "Оммабоп"
Онлайн таълим кредити
Ўқишни кечиктирманг — ҳозироқ бошланг.
Mavrid иловасини сизга қулай бўлган сервис орқали ўрнатинг:
Онлайн таълим кредити
Онлайн таълим кредити
Виртуал карталар
Виртуал карталар MAVRID иловасида. Телефонингиз — ҳамёнингиз.
Mavrid иловасини сизга қулай бўлган сервис орқали ўрнатинг:
Виртуал карталар
Виртуал карталар
Асосий Харита бўйича
Биз билан боғланиш
Ягона телефон-маркази
Иш тартиби: Ду-Жу 08:00-20:00
Ишонч телефони
Иш тартиби: Ду-Жу 09:00-18:00
Барча алоқалар
Коррупцияга қарши назорат департаменти ишонч рақами
(Ички рақам: 1265)
Иш тартиби: Ду-Жу 09:00-18:00
Мобил илова
Мобил илова

Иловаси ёрдамида барча банк хизматларидан 24/7 фойдаланинг — уйдан чиқмасдан, тез, қулай ва ишончли тарзда!

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босингPowered by X