Микрокредит мақсади
Жисмоний шахсларга қонунчиликда белгиланган миқдордан ортмайдиган миқдорда муддатлилик, тўловлилик, таъминланганлик, қайтаришлилик тамойиллари асосида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 14.02.2025 йилдаги ПҚ-60-сон қарорига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 10.07.2025 йилдаги 426-сон қарорига мувофиқ тадбиркорлик субъектлари томонидан ишлаб чиқариш шартлари асосида кредит ажратилади.
Қарз олувчи
Доимий расмий даромадга эга бўлмаган ўзини-ўзи банд қилган 30 ёшдан ошмаган жисмоний шахслар.
(Ўзбекистон Республикаси Президентининг 14.02.2025 йилдаги ПҚ-60-сон қарори ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 10.07.2025 йилдаги 426-сон қарорларига мувофиқ)
Қарз олувчи томонидан тақдим этиладиган ҳужжатлар
- ID карта ёки паспорт ва паспорт ўрнини босувчи ҳужжат. Ҳарбий хизматчилар учун ҳарбий гувоҳномасини тақдим этган тақдирда, ID карта ёки паспорт нусхаси ҳам талаб этилади;
- Ариза;
- Микрокредит таъминоти ҳужжатлари;
- Ўзини ўзи банд қилганлиги бўйича ижтимоий солиқ тўланганлиги тўғрисида маълумот;
- Бизнес-режа (ПҚ-60-сон қарорига асосан);
- Товар ва маҳсулотлар (хизматлар) бўйича тузилган олди-сотди шартномаси;
- Агар гаровга қўювчи юридик шахс бўлса мулкдорларнинг гаровга тақдим этишга розилигини тасдиқловчи ҳужжатларнинг асл нусхаси;
- Маҳаллий ёшлар етакчиси тавсияномаси (ПҚ-60-сон қарорига асосан).
Кредит буюртманомасини ўрганиш давомида қўшимча ҳужжатлар талаб этилиши мумкин.
Қарз олувчиларнинг даромад манбалари
Ўз-ўзини банд қилган, расмий даромадга эга бўлмаган жисмоний шахсларнинг кредит тарихи ўрганилади.
Фоиз ставкаси
Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг асосий ставкасидан 4 фоиз пункт юқори ставкада.
Бунда, Марказий банкнинг асосий ставкаси пасайтирилган ёки оширилган тақдирда, ажратилган кредит бўйича фоиз ставкаси ўзгаришсиз қолади.
Микрокредит муддати
60 ойгача.
Микрокредитнинг энг юқори миқдори
100,0 млн. (юз миллион) сўмгача.
Бунда, мижознинг ушбу миқдоргача бўлган микрокредит олиш имкониятларини аниқлашда қарз олувчининг кредит тарихи, банк ва бошқа банклардан олинган кредитлари қолдиқлари бўйича маълумотлар ҳам ҳисобга олинади.
Микрокредитнинг энг кам миқдори
5,0 млн. (беш миллион) сўм.
Бунда, мижознинг ушбу миқдоргача бўлган микрокредит олиш имкониятларини аниқлашда қарз олувчининг кредит тарихи, банк ва бошқа банклардан олинган кредитлари қолдиқлари бўйича маълумотлар ҳам ҳисобга олинади.
Асосий қарз бўйича имтиёзли муддат
12 ойдан ошмаган муддат давомида.
Пул бирлиги
Миллий валюта (сўм).
Микрокредит ажратиш шакли
Фақат нақдсиз кўринишда пул ўтказиш йўли билан.
Микрокредит таъминоти турлари
- Учинчи шахс кафиллиги таъминоти;
- Кўчар ва кўчмас мулк гаров таъминоти.
Кредит таъминотига қўйиладиган талаблар “Микрокредитбанк” АТБ тизимида кредит йиғма жилдларини шакллантириш ва ҳужжатларни расмийлаштириш регламентига мувофиқ тартибда солинади.
Микрокредит қопланиши
Кредит суммасининг 125 фоиздан кам бўлмаган миқдорда гаров таъминоти.
Молиялаштириш манбаи
“Ёшлар тадбиркорлигини ривожлантириш давлат мақсадли жамғармаси”.
Ҳудудий бошқарма/БХО/БХМ томонидан қўшимча текшириладиган шартлар
- Муддати ўтган қарздорлик бўйича SMS хабарнома ёқилганлиги;
- Кредитлар авто тўлов тизимига уланганлиги;
- Кредит ва унга ҳисобланган фоиз тўловлар бир кунга қўйилганлиги.
Гаров объекти суғурта полиси муддати
Суғурта шартномаси ва полиси кредитнинг тўлиқ муддатига тузилади.
Микрокредитнинг дастлабки мониторингини амалга ошириш
Агар таъминот мулк бўлса, гаров жойлашган жойга чиқиб, гаров баҳосини келишиш далолатномаси тузилади ва расмлар илова қилинади.
Алоҳида шартлари
Бир нечта юридик ва жисмоний шахсларга тегишли бўлган, навбатдаги гаров сифатида тақдим қилинаётган гаров объектлари, шунингдек, турар жойлар гаров объекти сифатида олинмайди.