"Ҳунармандчиликни ривожлантириш" дастури доирасида ажратиладиган кредитлар
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори, 30.12.2021 йилдаги ПҚ-77-сонли ҳамда
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори, 02.04.2024 йилдаги ПҚ-149-сонли қарорлари асосида
Кредит ажратиш шартлари | |
Фоиз ставкаси | 17,5% |
Кредит муддати | Фаолият йўналишидан келиб чиқиб 18 ойдан 36 ойгача |
Кредит миқдори | 300,0 млн. сўмгача |
Таъминот шакли | Қонун ҳужжатларида белгиланган таъминот турлари |
Кредитни расмийлаштириш усули | Oilakredit.uz платформаси орқали онлайн |
Имтиёзли давр | Фаолият йўналишидан келиб чиқиб 3 ойдан 6 ойгача |
Кредитлар ягона электрон онлайн платформа (oilakredit.uz) орқали тўлиқ рақамлашган ҳолда ажратилади:
1. Кредит олиш учун аризалар барча босқичларда онлайн тарзда (oilakredit.uz) скоринг таҳлили асосида кўриб чиқилади ва ҳар бир босқичда қабул қилинган қарор тўғрисида платформа (SMS-хабарнома, электрон почта ёки шахсий кабинет) орқали маълумот бериб борилади.
2. Кредит маблағларини ажратиш бўйича ҳужжатлар (мижоз аризаси, ҳоким ёрдамчиси тавсияси, кредит шартномаси, олди-сотди шартномаси, ҳисобварақ-фактура ва ҳоким ёрдамчиси ҳамда маҳалла банкири томонидан имзоланиб тасдиқланган далолатнома) электрон кўринишда шакллантирилади ва масофадан имзоланади.
3. Кредитлар платформада яратилган “маркетплейс” тизими ёрдамида кредит олувчи томонидан мустақил танланган таъминотчи билан тузилган шартнома асосида амалга оширилади.
Кредит йўналишлари:
- «Ҳунарманд» уюшмаси аъзоларига ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун асбоб-ускуна, эҳтиёт қисмлар ва хом ашё материалларини харид қилишга
- Ҳунармандчиликни ривожлантириш марказлари, «усто-шогирд» мактабларини ташкил этиш, уй-музейлар ва устахоналар қуриш ёки шу мақсадларда бино ва иншоотлар сотиб олишга
- Айланма маблағларини тўлдиришга