Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 19-сентабрдаги ПФ–173-сонли Фармони ижросини таъминлаш доирасида “Микрокредитбанк” АТБ Бошқарув раиси О.Бутаевга бириктирилган Бухоро вилояти Бухоро шаҳрида 3-4 ноябрь кунлари аҳолини хатловдан ўтказиш штаби ташкил этилди.

Шунингдек, Бухоро шаҳридаги 65 та маҳалладаги аҳолини рўйхатга олиш учун ҳисоб участкалари фаолияти йўлга қўйилди.

1 (213).png

Шу куни маҳалла еттилигига ЗООМ орқали фармон ижроси тушунтирилди ва қилинажак ишлар ҳамда масалаларни ижобий ҳал этиш борасида амалий ёрдам кўрсатиш бўйича масъулларга топшириқ берилди.

3 (215).png

Таъкидлаш керакки, аҳолини рўйхатга олишда бугун маҳалла еттилигидан фаоллик талаб этилмоқда.

Маълумот учун, аҳолини рўйхатга олиш аҳоли сони, жинси ва ёш таркиби, яшаш шароити ва миграциясининг тўлиқ тасвирини шакллантиради. БМТ аҳолини камида 10 йилда бир марта рўйхатга олишни тавсия қилади.

Банк Ахборот хизмати