Ҳурматли ҳамкасблар!

“Микрокредитбанк” АТБда коррупцияга қарши курашиш ва унинг олдини олиш бўйича самарали тизим йўлга қўйилган. Бу борадаги фаолият Коррупцияга қарши назорат департаменти томонидан амалга оширилади.

Департаментнинг асосий вазифаси - банкда шаффофликни таъминлаш, ҳар қандай коррупсион ҳолатларни аниқлаш ва олдини олиш ҳамда ходимлар ва мижозларнинг ҳуқуқлари ҳимоя қилинишига кўмаклашишдир.

Агар Сиз коррупцияга оид ҳолат, қонунбузарлик ёки шубҳали вазиятларга дуч келсангиз, банкимизнинг қуйидаги ишонч рақами ва алоқа каналлари орқали мурожаат қилишингиз мумкин:

Электрон почта: mkbanticor@mkb.uz
Telegram бот: @mkbanticor_bot
Ишонч телефони: (+998 55) 503-77-11
Расмий веб-сайт:  www.mkbank.uz — “Антикоррупсия” саҳифаси орқали
Facebook саҳифаси:  mkbank.uz — “Антикоррупсия” бўлими орқали

Мурожаатлар аноним тарзда ҳам қабул қилинади.

Унутманг, коррупция ҳақида хабар берган ёки унинг олдини олишга кўмаклашган ходимлар ёки фуқароларнинг хавфсизлиги кафолатланади!

Банкимизда шаффоф ва адолатли иш муҳитини таъминлаш - барчамизнинг умумий мақсадимиз!

Агар сиз коррупция ҳолатларига ёки ноқонуний ҳаракатларга дуч келсангиз, бефарқ қолманг - бу ҳақда бизга хабар беринг.

Ҳар қандай вазиятда ҳам коррупцияга йўқ денг!