
Микрокредитбанк ипотека омонатини тақдим этади: уй-жой хариди учун ишончли жамғарма ечими
Микрокредитбанк томонидан ипотека кредити олишни режалаштираётган фуқаролар учун “Мақсадли ипотека омонати (субсидия)” жорий этилди. Мазкур омонат дастлабки бадални шакллантириш ва давлат субсидияси имкониятидан самарали фойдаланиш учун қулай жамғарма ечими ҳисобланади.
Омонатнинг асосий шартлари:
- йиллик 16 фоиз даромадлилик;
- омонат муддати — 12 ой;
- омонат суммаси дастлабки бадал субсидияси миқдорида шакллантирилади.
- Омонатнинг энг кам миқдори: 1 млн.сўм
Агар банк томонидан ипотека кредити ажратиш рад этилса ёки омонатчи ипотека кредитидан фойдаланишни рад этса, банк икки иш куни ичида:
- омонатчининг ўз маблағлари ҳамда уларга ҳисобланган фоизларни белгиланган тартибда қайтаради;
- дастлабки бадал субсидияси ва унга ҳисобланган фоизларни омонатчининг розилигисиз Давлат бюджетига қайтаради.



















