
Микрокредитбанк томонидан энергия самарадорлигини ошириш ва уй-жойларни замонавий талабларга мос равишда таъмирлашни қўллаб-қувватлаш мақсадида “Яшил таъмир” кредити таклиф этилмоқда.
Мазкур кредит ёрдамида мижозлар энергия тежамкор технологияларни жорий этиш, уй-жойни таъмирлаш ҳамда яшаш шароитларини янада қулай ва замонавий ҳолатга келтириш имкониятига эга бўладилар.
Кредитнинг асосий шартлари:- Кредит муддати — 10 йилгача;
- Дастлабки тўлов — талаб этилмайди;
- Фоиз ставкаси — йиллик 22 фоиз;
- Энергия самарадорлиги миллий агентлиги томонидан компенсация ажратилганда — йиллик 23 фоиз.
Банк Ахборот хизмати



















