Шрифт ўлчами:
A A A
Масштаб:
A A A A
Ранг: C C
Расмлар: Ёқиш Ўчириш
Сайтнинг тўлиқ версияси
Сотиб олиш
11900
Сотиш
12060
Валюта айирбошлаш пунктидаги курс
ВалютаСотиб олишСотишЎзб МБ
USD
11900
12060
12006.39
EUR
13000
14000
13765.33
RUB
151
150.44
GBP
15600
16600
16065.75
CHF
14200
15200
14746.24
JPY
50
100
73.52
Курс 31.07.2026 11:20:00 ҳолатига амал қилади
1285, +998 55 503-63-63
Ягона телефон-маркази
Иш тартиби: Ду-Жу 08:00-20:00
Ишонч телефони
Иш тартиби: Ду-Жу 09:00-18:00
Коррупцияга қарши назорат департаменти ишонч рақами
(Ички рақам: 1265)
Иш тартиби: Ду-Жу 09:00-18:00
МЕНИНГ БАНКИМ
Mavrid

МКБАНК ташаббуслари Бухоро вилоятида маҳаллалар иқтисодий салоҳиятини оширишга хизмат қилмоқда

...
Янгилаш: ...
Image
МКБАНК ташаббуслари Бухоро вилоятида маҳаллалар иқтисодий салоҳиятини оширишга хизмат қилмоқда

Бухоро вилоятида мавжуд 516 та маҳалланинг 69 таси (13 фоизи) “паст” тоифага киритилган бўлиб, бу кўрсаткич республика бўйича ўртача кўрсаткичдан (24 фоиз) 11 фоиз бандига пастдир. Бу вилоятда ижтимоий-иқтисодий ҳолат нисбатан барқарор эканлигидан далолат беради. Шунга қарамай, ушбу 69 та оғир маҳалладаги мавжуд муаммоларни бартараф этиш ва аҳоли турмуш даражасини яхшилаш бўйича тизимли ишлар бошланди.

Хусусан, мазкур маҳаллаларнинг 17 тасида камбағаллик даражаси 4 фоиздан юқори, 33 тасида ихтисослашув даражаси 35 фоиздан кам ҳамда 37 таси ташаббусли бюджетда иштирок этмаган. Ҳудудлар кесимида таҳлил қилинганда, бундай маҳаллаларнинг энг кўп қисми Ғиждувон (17 та) ва Шофиркон (12 та) туманлари ҳиссасига тўғри келмоқда. Шунингдек, Жондорда 11 та, Олот ва Пешкуда 6 тадан, Бухоро ва Ромитан туманларида 5 тадан, Бухоро шаҳри ва Вобкент туманида 3 тадан, Қоракўлда 2 та, Когон шаҳри, Когон ва Қоровулбозор туманларида 1 тадан маҳалла “паст” тоифададир.

Frame 2131331768.png

Берилган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида жорий йилнинг 23 июль куни Микрокредитбанк Бошқарув раиси, раис ўринбосари ва Бош банк ходимларидан иборат ишчи гуруҳ Бухоро вилоятига етиб борди. Ташриф доирасида вилоятга бириктирилган Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси раиси А. Маҳаматов ҳамда вилоят ҳокими Б. Зарипов бошчилигида кенгайтирилган йиғилиш ўтказилиб, масъулларга аниқ вазифалар белгилаб берилди. Вилоят ҳокимлиги фармойишига асосан мазкур 69 та маҳаллага иқтисодий комплекс раҳбарлари масъул этиб бириктирилиб, махсус вилоят штаби ташкил этилди.

Ишчи гуруҳ томонидан 23–24 июль кунлари Қоракўл, Ғиждувон ва Шофиркон туманларида дастлабки ўрганиш ишлари олиб борилди. Масалан, Қоракўл туманидаги 1 002 та хонадон ва 4 002 нафар аҳоли истиқомат қиладиган “Чекирчи” маҳалласи ихтисослашув даражаси 35 фоиздан пастлиги сабабли рўйхатга киритилган. Туман марказида жойлашган ушбу маҳалланинг асосий драйвери савдо ва хизмат кўрсатиш бўлиб, айни пайтда 190 та хонадон (19%) бу йўналишда расмий фаолият юритмоқда.

Шунингдек, маҳалла катта таълим салоҳиятига эга: туманда ҳар йили ўртача 6,6 минг нафар абитуриент 18 та ўқув марказида таҳсил олади, уларнинг 5,6 минг нафари бошқа ҳудудлардан келиб, 10 ой давомида шу ерда яшайди. Ишчи гуруҳ томонидан бу каби ўзига хос драйверларни ривожлантириш орқали маҳаллаларни “паст” тоифадан чиқариш бўйича чора-тадбирлар давом эттирилмоқда.

“Чекирчи” маҳалласидаги мавжуд вазият таҳлил қилиниб, ҳудуддаги норасмий хизматлар соҳасини легаллаштириш бўйича аниқ таклифлар илгари сурилди. Маълум бўлишича, тумандаги ижара уйлари ва тайёрлов марказларини ўрнатилган стандартлар асосида қайта таъмирлаш ҳамда жиҳозлаш учун имтиёзли кредитларга катта талаб мавжуд.

Бу борада, айниқса, нақд пул шаклидаги кредитларга эҳтиёж юқори бўлганлиги сабабли, “Маҳалла лойиҳаси” дастури доирасида хизмат кўрсатиш соҳасига ажратиладиган кредитларга Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси томонидан компенсация қўллаш таклиф этилмоқда (ҳозирги кунда ушбу компенсация фақат етиштириш ва қайта ишлаш йўналишларига қўлланилмоқда).

Ушбу таклифнинг ҳаётга татбиқ этилиши натижасида туманда ҳар йили шаклланаётган 113,4 млрд сўмлик иқтисодий айланма расмий иқтисодиётга жалб қилинади. Бу эса маҳаллий бюджетга 10–15 млрд сўм қўшимча тушум таъминлаш, хизмат кўрсатиш соҳасини кенгайтириш ҳамда янги 150 та иш ўрни ва 60 та тадбиркорлик субъекти яратиш имконини беради.

Ўрганишлар давомида кейинги манзил Жондор тумани билан чегарадош бўлган ва деҳқончиликка драйвер сифатида ихтисослашган “Солур” маҳалласи бўлди. Мазкур маҳалла ихтисослашув даражаси 35 фоиздан пастлиги (19 фоиз) сабабли “паст” тоифадаги маҳаллалар рўйхатига киритилган. Бугунги кунда ушбу маҳаллада 775 та хонадон мавжуд бўлиб, унда 4 200 нафар аҳоли истиқомат қилади.

Маҳалладаги аҳоли томорқа ер майдонлари 114 гектарни, ижара асосида фойдаланишга берилган ер майдонлари эса 17 гектарни ташкил этса-да, ҳозирги кунда ушбу ерлардан юқори даромадли ва экспортбоп экинларни етиштиришда самарали фойдаланилмаётганди. Ҳудуддаги иқтисодий кўрсаткичларни ошириш мақсадида қўшни “Шўрробот” маҳалласининг тажрибасидан фойдаланиш белгиланди. Маълумот учун, “Шўрробот” маҳалласи қулупнайчиликка (54%) ихтисослашган бўлиб, шу ерлик деҳқон Алишер Ражабов 12 нафар фуқарога ижара гектарларидан берилган 5 гектар ер майдонида кооперация асосида қулупнай етиштирмоқда.

Ушбу муваффақиятли тажрибани қўллаган ҳолда, “Солур” маҳалласини ҳам қулупнайчиликка ихтисослаштириш режалаштирилди. Дастлабки қадам сифатида 2 гектар ижара ер майдонининг 10 сотихида иссиқхона ва 1,9 гектар очиқ ер майдонида “Виктория” навли қулупнай экилди.

Frame 2131331771.png

Маҳаллани тўлиқ ривожлантириш учун қуйидаги таклиф илгари сурилмоқда:

  • “Агростар” кўмагида кооперация тизими асосида 10 гектар ижара ер майдонида қулупнайчилик кластерини ташкил этиш. Бунда ер эгаларини кооперацияга жалб қилиш, интенсив технологиялар ва томчилатиб суғориш тизимини жорий этиш, сифатли кўчатлар етказиш ҳамда маҳсулотни сақлаш ва сотиш занжирини (value chain) шакллантириш кўзда тутилган.
  • Шунингдек, “Бир маҳалла – бир маҳсулот” тамойили ва тарғиботи асосида маҳалладаги 300 та хонадонда қулупнайчилик иссиқхоналари ташкил қилиниши режалаштирилган.

Ишчи гуруҳнинг кейинги манзили асаларичиликка ихтисослашган ҳамда 100 га яқин хонадон асал етиштириш билан шуғулланадиган “Жиғачи” маҳалласи бўлди. Маҳалладаги ушбу салоҳиятни янада кенгайтириш ва аҳоли даромадларини ошириш мақсадида банк томонидан тизимли чоралар кўрилди.

Хусусан, Микрокредитбанк ташаббуси билан ҳудуддаги лидер тадбиркор — “Хасанобод Шифо Бол” фермер хўжалигига аҳолини кооперация асосида асаларичиликка жалб қилиш лойиҳаси учун 700 млн сўм миқдорида кредит маблағи ажратилди. Шунингдек, банк ҳомийлигида маҳалладаги 10 та кам таъминланган хонадонга бепул 100 қути асаларичилик уяси тарқатилди.

Олиб борилган амалий ишлар натижасида бугунги кунда 50 та хонадон муваффақиятли равишда ягона кооперацияга бирлаштирилди. Фермер хўжалиги томонидан етиштирилган асални қайта ишлаш ва қадоқлаш тизими йўлга қўйилиб, “Биобол органик” янги маҳаллий бренди яратилди. Ҳозирги вақтда мазкур корхона томонидан йилига 10,5 тонна юқори сифатли асал етиштирилиб, қадоқланган ҳолда истеъмолчиларга етказиб берилмоқда.

Бу каби кооперация моделлари “паст” тоифадаги маҳаллаларда аҳоли бандлигини таъминлаш ва уларни даромадли меҳнатга жалб қилишда юксак самарадорлик кўрсатмоқда.

Шу билан бирга, маҳалладаги собиқ ММТП биносининг 0,9 гектар ер майдонида замонавий “Микромарказ” ташкил этиш белгиланган. Лойиҳа инфратузилмасини барпо этиш учун “Драйвер” лойиҳа дастури доирасида Республика бюджетидан 4,2 млрд сўм маблағ ажратилди.

Frame 2131331757.png

Ушбу микромарказ фаолиятини самарали йўлга қўйиш мақсадида муҳим таклиф илгари сурилди: Микрокредитбанк ташаббуси билан “MKB Kasana Invest Group” МЧЖ орқали ҳудудда 38 та савдо ва 19 та хизмат кўрсатиш объекти қурилади. Мазкур тайёр объектлар тадбиркорларга хизмат кўрсатиш ипотекаси шартлари асосида узоқ муддатли кредитга сотилади.

Бу тизимнинг жорий этилиши натижасида “Жиғачи” маҳалласи атрофдаги 4 та МФЙ учун йирик савдо ва хизмат кўрсатиш марказига айланади. Шунингдек, ҳудудда 60 та янги тадбиркорлик субъекти фаолияти йўлга қўйилиб, қўшимча 180 та янги иш ўрни яратилади.

Бухоро вилоятидаги 69 та “паст” тоифадаги маҳаллада бошланган тизимли ўрганишлар ва амалий чоралар ҳудудларнинг ўзига хос “драйвер” йўналишларини юзага чиқаришда муҳим қадам бўлди. “Чекирчи” маҳалласидаги хизмат кўрсатиш соҳаси, “Солур” маҳалласидаги қулупнайчилик кооперацияси ҳамда “Жиғачи” маҳалласидаги асаларичилик ва замонавий тикувчилик саноати бунинг яққол намунасидир.

Амалга оширилаётган инфратузилмавий ўзгаришлар, “Микромарказлар” ташкил этиш ва Микрокредитбанк томонидан таклиф этилаётган янги молиявий инструментлар (хизмат кўрсатиш ипотекаси, компенсациялар) орқали ушбу оғир маҳаллалар яқин вақт ичида барқарор иқтисодий ўсиш нуқталарига айланади. Бу эса ўз навбатида вилоятда камбағалликни қисқартириш, юзлаб янги тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш ва аҳоли учун муносиб иш ўринлари яратишга хизмат қилади.

Банк Ахборот хизмати








Яна кўринг

31 июл 2026

Дам олиш кунлари ҳам ишлаймиз!

1 ва 2 август (шанба ва якшанба) кунлари айрим навбатчи банк офислари ва хизмат кўрсатиш марказлари ишлайди.
30 июл 2026

МКБАНК аёл ходимлари Ислом цивилизацияси марказида!

Мазкур ташриф нафақат маънавий озуқа олиш, балки жамоавий бирдамликни мустаҳкамлаш, ходимлар ўртасида ўзаро ишонч ва ҳамкорликни янада ривожлантиришга хизмат қилди.

28 июл 2026

МКБАНК “Яшил таъмир” кредитини тақдим этади!

Кредит муддати — 10 йилгача
Омонат очиш — осон!
MAVRID иловасини ҳозироқ юклаб олинг.
Mavrid иловасини сизга қулай бўлган сервис орқали ўрнатинг:
Омонат очиш — осон!
Омонат очиш — осон!
Бепул ўтказмалар
5 миллион сўмгача бўлган ўтказмалар — тўлиқ бепул!
Mavrid иловасини сизга қулай бўлган сервис орқали ўрнатинг:
Бепул ўтказмалар
Бепул ўтказмалар
Онлайн Микрокарз "Оммабоп"
Тез ва осон! MAVRID иловасини ҳозироқ юклаб олинг.
Mavrid иловасини сизга қулай бўлган сервис орқали ўрнатинг:
Онлайн Микрокарз "Оммабоп"
Онлайн Микрокарз "Оммабоп"
Онлайн таълим кредити
Ўқишни кечиктирманг — ҳозироқ бошланг.
Mavrid иловасини сизга қулай бўлган сервис орқали ўрнатинг:
Онлайн таълим кредити
Онлайн таълим кредити
Виртуал карталар
Виртуал карталар MAVRID иловасида. Телефонингиз — ҳамёнингиз.
Mavrid иловасини сизга қулай бўлган сервис орқали ўрнатинг:
Виртуал карталар
Виртуал карталар
Асосий Харита бўйича
Биз билан боғланиш
Ягона телефон-маркази
Иш тартиби: Ду-Жу 08:00-20:00
Ишонч телефони
Иш тартиби: Ду-Жу 09:00-18:00
Барча алоқалар
Коррупцияга қарши назорат департаменти ишонч рақами
(Ички рақам: 1265)
Иш тартиби: Ду-Жу 09:00-18:00
Мобил илова
Мобил илова

Иловаси ёрдамида барча банк хизматларидан 24/7 фойдаланинг — уйдан чиқмасдан, тез, қулай ва ишончли тарзда!

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босингPowered by X