
2026 йил 12 август куни соат 10:00да Банкнинг Бош офисида “Банк фаолиятида очиқликни таъминлаш ва коррупцияга қарши курашиш чора-тадбирлари самарадорлигини ошириш” мавзусида “Жамоатчилик эшитуви” бўлиб ўтади.
Мазкур тадбир банк фаолиятининг очиқлиги ва шаффофлигини янада мустаҳкамлаш, жамоатчилик билан очиқ мулоқотни ривожлантириш ҳамда коррупцияга қарши курашиш йўналишидаги амалга оширилаётган ишлар юзасидан фикр ва таклифлар алмашиш учун муҳим майдон ҳисобланади.
Тадбирга ОАВ вакиллари, банк мижозлари ҳамда соҳага қизиқувчи барча фуқароларни таклиф этамиз!
Илова 10 варақда
Формат: docx



















