Жорий йилнинг 31-октябрь ва 1 ноябрь кунлари Бухоро вилояти Қоракўл ва Ромитан туманларида “Микрокредитбанк” АТБ Бошқарув раиси ўринбосари И.Мамаджанов раҳбарлигида ҳудуддаги аҳоли ва тадбиркорлар билан учрашув ташкил этилди.

5 (183).png

Учрашувда ҳудуддаги аҳоли бандлигини таъминлаш, оилавий тадбиркорликни ривожлантириш, кичик бизнес субъектларини қўллаб-қувватлаш ва аҳолининг даромадларини ошириш масалалари атрофлича муҳокама қилинди.

3 (213).png

Жумладан, Қоракўл туманида 20 дан ортиқ, Ромитан туманида эса 30 га яқин мурожаатлар қабул қилиниб, уларнинг аксарияти жойида ҳал этилди.

9 (100).png

Тадбир давомида И.Мамаджанов ҳудуддаги кичик саноат зоналари ва маҳаллалардаги лойиҳалар билан танишиб, аҳолининг ташаббусларини қўллаб-қувватлаш юзасидан тегишли ходимларга кўрсатмалар берди.

4 (185).png

7 (122).png

Микрокредитбанк раҳбарияти иштирокидаги бу каби тадбирлар бошқа ҳудудларда ҳам давом эттирилмоқда.

Банк Ахборот хизмати