Жорий йилнинг 31-октябрь ва 1 ноябрь кунлари Жиззах вилояти Зафаробод тумани маданият маркази биносида “Микрокредитбанк” АТБ Бошқарув раиси О.Бутаев ҳамда Зафаробод тумани ҳокими Ғ.Эшпулатов иштирокида туман тадбиркорлари билан учрашув ташкил этилди.

Учрашувда тумандаги аҳоли бандлигини таъминлаш, оилавий тадбиркорликни ривожлантириш, кичик бизнес субъектларини қўллаб-қувватлаш ва аҳолининг даромадларини ошириш масалалари атрофлича муҳокама қилинди.

Шунингдек, банк томонидан тақдим этилаётган имтиёзли кредитлар, айниқса, ёшлар ва аёллар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлашда муҳим восита бўлаётгани таъкидланди.
Ушрашувда тадбиркорлар ўз фаолиятидаги муаммолар, молиявий эҳтиёжлар ва янги лойиҳалар юзасидан ҳам фикр алмашиш имконига эга бўлишди.
Очиқ мулоқот руҳида ўтган учрашувда тадбиркорлар томонидан билдирилган таклиф ҳамда ташаббуслар асосида келгусида амалга ошириладиган чора-тадбирлар белгилаб олинди.
Шундан сўнг Бошқарув раиси О.Бутаев маҳаллалардаги лойиҳалар билан танишди ва аҳолининг ташаббусларини қўллаб-қувватлашини билдирди.

Банк Ахборот хизмати