“Хотин-қизларни тадбиркорликка жалб қилиш ва уларни қўллаб-қувватлаш” учун ажратиладиган имтиёзли кредит шартлари

Имтиёзли кредитлар йиллик 17,5 фоиз ставкада 3 йилгача бўлган имтиёзли давр билан 7 йилгача муддатга:

  • Жисмоний шахс сифатида тадбиркорликни амалга оширувчи хотин-қизларга 33 миллион сўмгача бўлган миқдорда (гаров таъминотисиз);
  • Хотин-қизлар раҳбарлигидаги тадбиркорлик субъектларига: 300 миллион сўмгача бўлган миқдорда ажратилади (Қонунчиликда белгиланган гаров таъминот турларини тақдим этган ҳолда);

Кредитлар ягона электрон онлайн платформа (oilakredit.uz) орқали тўлиқ рақамлашган ҳолда ажратилади:

  1. Кредит олиш учун аризалар барча босқичларда онлайн тарзда (oilakredit.uz) скоринг таҳлили асосида кўриб чиқилади ва ҳар бир босқичда қабул қилинган қарор тўғрисида платформа (СМС-хабарнома, электрон почта ёки шахсий кабинет) орқали маълумот бериб борилади.
  2. Кредит маблағларини ажратиш бўйича ҳужжатлар (ариза, ҳоким ёрдамчиси тавсияси, кредит шартномаси, олди-сотди шартномаси ва х.к.) электрон кўринишда шакллантирилади ва масофадан имзоланади
  3. Кредитлар платформада яратилган “маркетплейс” тизими ёрдамида фуқаро томонидан мустақил танланган таъминотчи билан тузилган шартнома асосида амалга оширилади.
sewing.jpg
Ҳажми: 3.98 MB
Формат: pdf
Ҳажми: 4.70 MB
Формат: pdf
Ҳажми: 4.43 MB
Формат: pdf
Ҳажми: 1.13 MB
Формат: pdf
Ҳажми: 2.53 MB
Формат: pdf
Ҳажми: 274.36 KB
Формат: pdf