“Микрокредитбанк” АТБ акциядорлари ДИҚҚАТИГА!
ҲУРМАТЛИ АКЦИЯДОРЛАР!
“Микрокредитбанк” акциядорлик - тижорат банки Акциядорларининг умумий йиғилиши 2019 йил 28 июнь, Тошкент шаҳри, Лутфий кўчаси, 14-уй манзили бўйича “Микрокредитбанк” АТБ мажлислар залида ўтказилади.
Йиғилиш соат 11:00 да бошланади. Акциядорларни руйхатга олиш соат 10:00 дан бошланади. Умумий йиғилиш ўтказиш учун Банк акциядорлари реестри 2019 йил 24 июнь ҳолатига тузилади.
Йиғилиш кун тартиби:
- “Микрокредитбанк” акциядорлик-тижорат банкининг саноқ комиссияси таркибини тасдиқлаш тўғрисида.
- “Микрокредитбанк” акциядорлик-тижорат банкининг 2018 йил якунлари бўйича Акциядорларнинг умумий йиғилиши регламентини тасдиқлаш тўғрисида.
- “Микрокредитбанк” акциядорлик-тижорат банкининг 2018 йил фаолияти якунлари бўйича Кузатув кенгашининг ҳисоботи тўғрисида.
- “Микрокредитбанк” акциядорлик-тижорат банкининг 2018 йил якунлари бўйича молия-хўжалик фаолияти юзасидан Тафтиш комиссиясининг ҳисоботини тасдиқлаш тўғрисида.
- “Микрокредитбанк” акциядорлик-тижорат банки Бошқаруви Раисининг 2018 йил якунлари бўйича ҳисоботи ҳамда Банкнинг 2019 йилга устувор вазифалари бўйича таклифлар тўғрисида.
- “Микрокредитбанк” акциядорлик-тижорат банки фаолиятининг 2018 йил якунлари бўйича бухгалтерлик баланси, фойда ва зарарлари тўғрисидаги ҳисоботни ҳамда аудиторлик ташкилотининг хулосасини тасдиқлаш тўғрисида.
- “Микрокредитбанк” акциядорлик-тижорат банкининг 2018 йил фаолияти якуни бўйича соф фойдасини тақсимлаш тўғрисида.
- Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан “Микрокредитбанк” акциядорлик-тижорат банкига нисбатан 2018 йилда кўрилган чоралар тўғрисида.
- “Микрокредитбанк” акциядорлик-тижорат банкининг корпоратив бошқарув тизимини баҳолаш якунлари бўйича хулосасини тасдиқлаш тўғрисида.
- “Микрокредитбанк» акциядорлик-тижорат банкининг Кузатув кенгаши аъзоларини сайлаш тўғрисида.
- “Микрокредитбанк” акциядорлик-тижорат банки Тафтиш комиссияси аъзоларини сайлаш тўғрисида.
- “Микрокредитбанк” акциядорлик-тижорат банки Бошқаруви Раиси ва аъзолари билан тузилган меҳнат шартномасининг муддатини узайтириш тўғрисида.
- “Микрокредитбанк” акциядорлик-тижорат банкининг 2019 йил фаолияти якунлари юзасидан аудиторлик текшируви ўтказиш, аудиторлик ташкилоти ва унинг хизматига тўланадиган ҳақ миқдори чегарасини белгилаш тўғрисида.
- “Микрокредитбанк” акциядорлик-тижорат банки Уставини янги таҳрирда тасдиқлаш тўғрисида.
- “Микрокредитбанк” акциядорлик-тижорат банкининг “Акциядорлар умумий йиғилиши тўғрисида”ги ва “Кузатув кенгаши тўғрисида”ги Низомларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида.
- “Микрокредитбанк” акциядорлик-тижорат банкининг ташкилий тузилмасини тасдиқлаш тўғрисида.
- “Микрокредитбанк” акциядорлик-тижорат банки балансининг Кўзда тутилмаган ҳисоб варақларига олинган 5 (беш) йилдан юқори бўлган мижозлар қарздорликларини ҳисобдан чиқариш тўғрисида.
- “Микрокредитбанк” акциядорлик-тижорат банкининг аффилланган шахслари билан тузилиши кутилаётган жорий ҳўжалик фаолияти билан боғлиқ битимларни кўриб чиқиш ва маъқуллаш тўғрисида.
Акциядорларнинг умумий йиғилишини ўтказилиши ҳақида хабар қилиш 2019 йил “3” июнь ҳолатига тузилган Акциядорлар реестри маълумотлари асосида Акциядорларнинг электрон почта манзилларига билдиришнома юбориш орқали амалга оширилади.
Акциядорлар Умумий йиғилишда шахсини тасдиқловчи ҳужжат ва ёзма шаклда тузилган ишончнома асосида қатнашади, юридик шахс номидан берилган ишончнома қонун хужжатларда белгиланган тартибда, жисмоний шахс номидан берилган ишончнома нотариал тасдиқланган бўлиши керак.
Йиғилиш ўтказиш бўйича қўшимча ахборот, унда кўриладиган масалаларнинг ҳужжатлари билан қуйидаги манзилга ва телефон рақамларига мурожаат қилиш ҳамда Банкнинг корпоратив веб-сайти (www.mikrokreditbank.uz) орқали танишиш мумкин.
Тел: 202-99-99 (1015, 1170)
Банк Кузатув кенгаши