Хабарингиз бор, юртимизда аёллар бандлигини таъминлаш, уларнинг тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва бу борада дуч келаётган муаммоларига ечим топиш давлатимиз сиёсатининг ажралмас йўналиши ҳисобланади. 

 “Микрокредитбанк” АТБ томонидан ҳам ана шундай хотин-қизларни тизимли қўллаб-қувватлаш, аёллар тадбиркорлигини ривожлантириш борасида муайян ишлар амалга ошириб келинмоқда. 

Жумладан, 2022 йил бошидан бугунга қадар 11 753 нафар хотин-қизларнинг тадбиркорликнинг турли йўналишдаги лойиҳаларини молиялаштириш бўйича банк томонидан зарурий чоралар кўрилган ҳолда ижтимоий дастурлар доирасида 272 млрд. сўм имтиёзли кредитлар ажратиш ҳисобига 11 990 нафар аёллар бандлиги таъминланди.

 Ана шундай ишлардан бири Бухоро вилоятининг бир қанча туманларидаги хотин-қизларлар бандлиги ва тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш мақсадида, Ғиждувон туманида яшовчи фуқаро Х. Саидовага “Ёшларни қўллаб-қувватлаш” дастури доирасида миллий либосларни тайёрлаш хизмати учун 100 млн. сўм, Ромитан туманида яшовчи Р.Шариповага “Ҳар бир оила тадбиркор” дастури доирасида тикувчиликни ташкил қилиш учун 40 млн. сўм, жондорлик Н. Раҳмоновага “Ҳар бир оила тадбиркор” дастури асосида гўзаллик салони очиш учун кредит маблағлари ажратилди ва тумандаги ишсиз ёшларни иш билан таъминлаш йўлга қўйилди. 

 Шунингдек, “Аёллар дафтари”га киритилган ишсиз хотин-қизлар бандлигини таъминлашга йўналтириш, ушбу дафтарга киритилган хотин-қизларга тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйишдан олдин уларга тадбиркорлик кўникмаларини ўргатиш ва бизнес лойиҳаларини тайёрлашга кўмаклашиш, уларга имтиёзли кредитлар ажратиш, хотин-қизларни ишга жалб қилган ҳолда кооперация усулида тадбиркорликни йўлга қўйиш юзасидан банк томонидан назорат ўрнатилган. 

Хулоса ўрнида шуни айтиш мумкинки, “Микрокредитбанк” АТБ томонидан хотин-қизларни тизимли қўллаб-қувватлаш борасидаги ишларни янада жадаллаштириш йўналишида, шунингдек, 2022 йилда “Аёллар дафтари” бўйича ўтказиладиган хатлов натижаларига кўра навбатдаги босқичда дафтарга киритилган, тадбиркорлик истагида бўлган хотин-қизларга имтиёзли кредит маблағлари ажратилишида кўмаклашилади. 

Банк Ахборот хизмати